май 18, 2017 18:32 Asia/Tashkent
  • Ол Сауд режими
    Ол Сауд режими

Ол Сауд режими ҳарбий кучларининг бу мамлакат шарқидаги Алавомия минтақасига уюштирган ҳужумида яна бир арабистонлик ёш йигит қурбон бўлди.

"Алаҳд" ахборот  агентлиги маълумотларига таняниб, Меҳр ахборот агентлигининг хабар беришича, Ол Сауд режими ҳарбийлари шиа мазҳабадаги мусулмонлар яшайдиган Алавомия минтақасида яшайдиган арабистонлик  фуқароларнинг уй- манзилларига ҳужум уюширдилар ва   саудий ҳарбийлар ўқидан Ваҳҳоб Фикриий Муайуф номли яна бир арабистонлик ёш йигит ҳалок бўлди.

10 -чи май куни бошланган Ол Сауд режими ҳарбийларининг Алавомия минтақасига қарши ҳужумлари жараёнида ҳозиргача 5 нафар арабистонлик ҳалок бўлган.

Ижтимоий тармоқларнинг эълонига кўра,  Ол Сауд режими снайперлари Алавомия минтақасидаги бинолари томларида жойлашиб олишган.

Ол Сауд режими ҳарбийлари  қўршовга олинган Алавомия минтақасига уюштирган ҳужумларида  аҳолининг уй- манзилларига ўт қўйиш учун махсус бомба ва снарядлардан фойдаланишмоқда.

 

Ёрлиқ