Сурия бўйича келишув борасида Эрон, Россия ва Туркия маслаҳатлашувлари давом этмоқда
Ўрта Шарқ ва Африка ишларидаги Россия президентининг махсус намояндаси, Россия, Эрон ва Туркия давлатлари Сурияда тинч ва осойишта минтақалар яратиш келишувини ижро этиш мавзуси борасида музокараларни давом эттиришмоқда деб айтди.
Тасс ахборот агентлиги хабарига кўра, бугун Ўрта Шарқ ва Африка ишларидаги Россия президентининг махсус намояндаси Михаил Богданов Сурияда тинч минтақарларни яратиш келишув меморандумини имзолаган 3 мамлакат бу мавзуга назоратчи сифатида қатнашаётган Иордания ва АҚШ билан биргаликда ушбу келишувни амлага ошириш мавзуси борасида музокараларни давом эттиришмоқда деб айтди.
Богданов шунингдек Сурия ишларидаги БМТнинг махсус намояндаси Стефан Ди Мистура Женевада суриялик гуруҳлар музокараларнинг ҳозирги босқичи ортидан Москвага келиши кутилмоқда деб қўшимча қилди.