май 20, 2017 18:11 Asia/Tashkent
  • Ливан ҳизбуллоҳи: Ливан халқи Сионистик режим қаршисида ҳеч қачон мағлуб бўлмайди
    Ливан ҳизбуллоҳи: Ливан халқи Сионистик режим қаршисида ҳеч қачон мағлуб бўлмайди

Ливан ҳизбуллоҳ бош котиби ўринбосари шайх Наъийм Қосем шанба куни Исломий муқоваматнинг душман устидан қозонилган ғалаба кунининг яқинлашиб келиши ва ушбу режимнинг Ливан еридан чиқартиб юборилганлиги муносабати билан йўллаган табриг йўллади

Ливан ҳизбуллоҳ бош котиби ўринбосарининг айтишича, ушбу мамлакатнинг ёш авлоди Сионистик режим қаршисида ҳеч қачон мағлуб бўлишмайди. Раса ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ливан ҳизбуллоҳ бош котиби ўринбосари шайх Наъийм Қосем шанба куни Исломий муқоваматнинг душман устидан қозонилган ғалаба кунининг яқинлашиб келиши ва ушбу режимнинг Ливан еридан чиқартиб юборилганлиги муносабати билан йўллаган табригида шундай таъкидладики, Ливан халқи кучли ирода билан ушбу мамлакатни озод этиш учун ҳамда иззат ва кароматни таъминлаш мақсадида ўз йўлини танлади. Шайх Наъийм Қосем Американинг Ишғолгар Сионистик режимни ҳимоя қилишга қаратилган ҳаракатлари доирасида Ливан ҳизбуллоҳига босим ўтказишига ишора қилиб шундай қўшимча қилиб ўтдики, Ҳизбуллоҳ Ливаннинг мустақиллигини сақлаб қолиш ва қонуний ҳимоя қилишга биноан, Сионистик режим билан урушни давом эттиради ва ушбу режимнинг ҳар қандай тажовузига ва зулмига қарши қатъиялик кўрсатади. 2000 йилнинг 25 май куни Ливан исломий муқоваматнинг Сионистик режим устидан ғалаба қозонилган куни ва ушбу мамлакатнинг жанубий ҳудудларининг 22 йиллик ишғол этилишининг тугашига тўғри келади.  

Ёрлиқ