Ол Халифа режими юзсизлик билан Шайх Исо Қосэмни сургун қилмоқчи
май 25, 2017 18:18 Asia/Tashkent
Саудия Арабистони ва АҚШ томонидан ҳимоя этилаётган Ол Халифа режими Баҳрайннинг шиа мусулмонларининг таниқли руҳонийси Шайх Исо Қосэмни мамлакатдан сургун қилишга уринмоқда.
Албатта ушбу ёвуз ниятини амалга оширганида Баҳрайн халқнинг Ол халифа режимига қарши ғазабини ошиши аниқдир.
Ўтган якшанба кунидан бошлаб Шайх Қосэмга нисбатан Ол Халифа режимининг судий ва ҳарбий ҳатти- ҳаракатлари янада кучайди.
Ушбу таниқли руҳонийга нисбатан ҳукм содир этилгани ва Манаманинг Аддуроз минтақасида жойлашган Шайх Исо Қосэм манзилига қарши Баҳрайн ва Ол сауд ҳарбийларини бостириб киришганидан кейин Ол Халифа режими мазлум ушбу руҳонийни сургунн этиш лойиҳасини иш дастурида жой берган.
Ёрлиқ