Сурия армияси Ҳалаб вилоятида олға сари бормоқда
Сурия армияси бугун шанба куни ушбу мамлакат шимолидаги Ҳалаб шаҳрининг атрофида олға сари ҳаракатларини давом эттирмоқда ва Тавийҳийна тоғ ёнбағирларидаги ҳудудларни озод этишдан ташқари бир нечта ИШИД террорчиларини ҳам йўқ қилишди
Сурия армияси ушбу мамлакатнинг Ҳалаб вилоятидаги Хиносир ва Асарё номли магистрал йўлининг шарқидаги Тавийҳийна тоғ тизмасининг марказий ва шимолий шарқий ҳудудларини озод этди. Ал-Миёдин телеканали тарқатган хабар кўра, Сурия армияси бугун шанба куни ушбу мамлакат шимолидаги Ҳалаб шаҳрининг атрофида олға сари ҳаракатларини давом эттирмоқда ва Тавийҳийна тоғ ёнбағирларидаги ҳудудларни озод этишдан ташқари бир нечта ИШИД террорчиларини ҳам йўқ қилишди ҳамда уларнинг қурол-яроқларини ва ўқ дориларини ҳам йўқ қилишди. Сурия армияси ўтган куни Хеносир атрофида ҳарбий амалиётни бошлашди ва стратегик тепалик ҳисобланадиган Тел ал-Илмни тасарруф этишди. Шу билан бирга, ИШИД такфирчи террорчилари Сурия шарқидаги Дейр Зур вилоятининг жанубий йўналишидаги Ум Абуд ва Сануф номли стратегик тепаликларни эгаллаб олиш учун ҳаракат қилишаётган эди. Бироқ уларнинг ушбу уринишлари Сурия армиясининг аралашуви билан барҳам берилди. Сурия армияси ушбу тўқнашувда ҳам ўнлаб ИШИД террорчиларини йўқ қилди ва яна уларнинг бир қанчасини ярадор қилди.