Башор Асад: Сурия урушининг қийин шароити ортда қолди
Сурия президенти Башор Асад Суриянинг 6 йиллик урушининг қийин шароитини ортда қолганини таъкидлаб, давлат ҳарбийлари ва Дамашққа иттифоқчи бўлган томонлар барча фронтларда катта муваффақиятларга эришмоқдалар деб эълон қилди.
Бугун Сурия президенти Ҳиндистоннинг ВИОН давлат телевидениясига берган интревьюсида, бу мамлакатнинг ҳозирги сиёсий вазияти ҳамда Суриянинг турли минтақаларида террорчилик гуруҳларга қарши давлат армияси ва унинг иттифоқчиларининг амлага ошираётган амалиётлари ва қўлга киритаётган муваффақиятларга тўхталиб, сўнги ойларда ИШИД террорчи гуруҳининг марказига айланган Ҳалаб шаҳрини озод этилиши билан бу террорчилик гуруҳ буткул мағлуб бўлиш остонасидадир, Сурия давлат армияси ҳам янги -янги ғалабаларга эришмоқда деб изоҳлади.
Сурия президенти яна бир бор Сурия давлати кимиёвий қуролдан фойдаланган деган иддаоларнинг асоссизлигига ишора қилиб, ушбу туҳматлардан душманнинг асосий мақсади Сурия давлат армиясини бадном қилиш ва жинояткор террористларни оқлашдан ўзга нарса эмас деб таъкидлади.