Қатар Саудия тажовузкор коалициясидаги ҳаракатларида иштирок этмайди
Арабистон бошчилигидаги Яманга қарши тажовузкор коалиция бугун душанба куни Қатарнинг ушбу коалиция ҳаракатларида иштирок этишини тўхтатиб қўйди
Саудия арабистони бошчилигидаги Яманга қарши тажовузкор коалиция қўмондонлиги бугун душанба куни Қатарнинг ушбу коалиция ҳаракатларида иштирок этишининг тўхтатиб қўйилганлигини хабар берди. Саудия арабистони Американинг йўл йўриғи билан ва айрим араб мамлакатларинининг ҳамроҳлигида 2015 йилнинг март ойидан буён Яманга қарата ҳарбий ҳаракатларни олиб бормоқда. Ушбу урушдан кўзланган мақсад эса, Арабистон ўзининг ёлланмаларини ҳукумат тепасига қўйиш бўлган. Аммо бугунгача ўз мақсадига ета олганича йўқ. Қатар ва Форс кўрфазида жойлашган мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар Қатар давлатига қарашли бўлган ахборот агентлиги сайтининг ҳаккерлик ҳужумига учрагани ортидан кескин тус олди. Шундан сўнг вазият янада жиддийлашиб кетди. Ушбу ишлар АҚШ президенти Доналд Трампнинг Арабистонга май ойининг охирида қилган сафаридан кейин рўй берди. Франция агентлиги тарқатган хабарга кўра, бугун душанба куни Саудия арабистони, Бирлашган араб амирлиги, Баҳрайн ва Миср давлатлари ўзларининг Доха давлати билан дипломатик алоқаларини тўхтатишганини эълон қилишган.