"Башорати Фатҳ" амалиёти ортидан сионистик режим ўт очишни тўхтатишга мажбур бўлди
-
"Башорати Фатҳ" амалиёти ортидан сионистик режим ўт очишни тўхтатишга мажбур бўлди
Эрон Ислом Республикаси Телерадиокомпанияси ахборот тармоғи " Башорати Фатҳ" амалиёти ортидан сионистик режим ўт очишни тўхтатишга мажбур бўлганини маълум қилди.
Эрон Ислом республикасининг АҚШнинг Қатардаги базасига қарши "Башорати Фатҳ" ракета амалиёти кеча душанба куни АҚШнинг Эрон ядровий иншоотларига қилган ҳужумларига жавоб сифатид амалга оширилди. Порс тудей сайтининг Эрон Телерадиокомпаниясига таяниб хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси ахборот тармоғи бугун ўз баёнотида. "Башорати Фатҳ" амалиётидан кейин сиоинстик режимга қарши ўт очишни тўхтатишини маълум қилди. Баёнот матни қуйидагича:
АҚШ агрессиясига жавобан Ислом Инқилоби соқчилар корпусининг муваффақиятли ракета амалиёти ва Эрон халқининг ўрнакли қаршилик ва ўлкани ҳимоя қилишда бирдамлиги душманни сулҳ қилишга мажбур қилди.
Кеча оқшоми, Эрон Ислом Инқилоби қўриқчилар корпусининг Қатардаги АҚШнинг Ал-Удейд базасига муқаффақиятли ракета ҳужумидан атиги бир соат ўтиб, Доналд Трамп ўзининг муносиб даъвоси билан6 чиқди ва сионистик режим томонидан Эронга қарши юклатма урушда ўт очишни тўхтатишга чақирди. Доналд Трамп сўрови Ислом Инқилоби Соқчилар корпусининг душанба куни АҚШнинг Эрон ядровий иншоотларига ҳужумига муваффақиятли жавобидан сўнг дарҳол айтилди. Кеча муваффақиятли ракета ҳужумии натижасида АҚШнинг Қатардаги Ал-Удейд базаси нишонга олинди. Трампни ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги илтимоси ҳам сўнги кунларда сионистик режимнинг нозик марказларинининг Эроннинг илғор ракеталарига нисбатан заифлиги кескин оширганидан кейин пайдо бўлди. АҚШ президентининг илтимоси ва ожизлиги Эрон халқининг 11 кунлик тарихий ва жасоратли қаршиликларидан сўнг ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги илтижоли ва умидсиз даъвоси ҳамда барча эронликларнинг Эронни хориижй тажовузлардан ҳимоя қилишда мислсиз бирдамлиги душманнинг қабиҳ ният ва мақсадларини барбод қилди.
Эрон ТИВ раҳбари ҳам бугун эрпталаб агар сионистик режим ҳужумлари эрталаб соат 4 да тўхтатса. бизнинг ҳам ҳужумларимиз тўхтайди , деб эълон қилди.