июн 06, 2017 17:58 Asia/Tashkent
  • фаластинлик  шаҳид бўлди
    фаластинлик шаҳид бўлди

1948 -чи йили босиб олинган Фаластин сарзаминида сионистик режим ҳарбийлари ва фаластинликлар ўртасида келиб чиққан тўқнашув жараёнида фаластинликлардан бири шаҳид бўлди.

Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра,  1948 -чи йили босиб олинган сарзаминидаги Кафарқосим шаҳрида сионистик режим ҳарбийлари ва фаластинликлар ўртасида юз берган тўқнашувларда яна бир фаластинлик шаҳид бўлди.

Алмаёдин телеканали ҳам бу фаластинликни шаҳид бўлишидан кеийн  сионистик режимнинг бир гуруҳ ҳарбийлари  Кафарқосим шаҳрида жойлаштирилди. Сионистлар ва фаластинликлар ўртасида илгиригидек тўқнашув давом этмоқда. Ҳозиргача бир нечта сионист жароҳат олган деб хабар қилди.

Қуддус Интифозасини бошланишидан бери сионистик режим ҳарбийлари  ҳардоим асоссиз айбловлар ва туҳматлар билан Иордания дарёсининг ғарбий қиғоқида ва ишғол этилган Қуддусда яшайдиган  фаластинликларга қарши ҳужум уюштиришмоқда.

Ёрлиқ