Сурия армияси ИШИД террорчилик гуруҳи ҳаракатланадиган йўлларни кесиб қўйди
(last modified Sat, 10 Jun 2017 14:11:17 GMT )
июн 10, 2017 19:11 Asia/Tashkent
  • Сурия армияси ИШИД террорчилик гуруҳи ҳаракатланадиган йўлларни кесиб қўйди
    Сурия армияси ИШИД террорчилик гуруҳи ҳаракатланадиган йўлларни кесиб қўйди

Сурия армияси қўмондонлиги бугун шанба кунги баёнотида шундай эълон қилдики, мамлакат қуролли кучлари жума куни Суриянинг Бодия минтақасида ҳарбий амалиётнинг биринчи босқичини амалга оширишди

Сурия армияси қўмондонлигининг маълум қилишича, Сурия армиясининг жума кунги амалиётида ИШИД террорчилик гуруҳи ҳаракатланадиган линиялар турли йўллар орқали кесиб қўйилди. 

Ирна агентлигининг хабар қилишича, Сурия армияси қўмондонлиги бугун шанба кунги баёнотида шундай эълон қилдики, мамлакат қуролли кучлари жума куни Суриянинг Бодия минтақасида ҳарбий амалиётнинг биринчи босқичини амалга оширишди ва Танафнинг шимолий шарқий томонидан Ироқ чегарасига етиб олишди ҳамда Бодия шаҳрининг 20 минг километрлик масофасидаги турли стратегик базалар ва минтақаларни Тедмер шаҳрининг жанубий ва шарқий қисмидан туриб эгаллаб олишди. 

Шунингдек, ушбу баёнотда келишича ушбу муваффақият терроризмга қарши курашда стратегик ўзгаришлар ва Суриянинг Бодия минтақасида ва Ироқ чегарасида ҳарбий амалиётни бошлаш учун туртки бўлди. Ушбу амалиётда юзлаб ИШИД террорчилари ҳалок бўлишди ва мазкур террорчи гуруҳларнинг қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳаракатланиш чизиқлари турли йўллар билан кесиб қўйилди.  

Ёрлиқ