Баҳрайн халқи Шайх Исо Қосимни ҳимоя қилиб, кўча намойишлар ўтказдилар
(last modified Sun, 11 Jun 2017 13:18:37 GMT )
июн 11, 2017 18:18 Asia/Tashkent
  • Баҳрайн халқи Шайх Исо Қосимни ҳимоя қилиб
    Баҳрайн халқи Шайх Исо Қосимни ҳимоя қилиб

Ол Халифа режими суди томонидан бу мамлакатнинг таниқли руҳонийси Шайх Исо Қосимга нисбатан чиқарилган ҳукм ортидан Баҳрайн уламоларининг оммавий чақириқлари доирасида минглаб баҳрайнликлар ташкил этилган кенг- қамровли норозилик намойишларда қатнашдилар.

 20 кун олдин Ол Халифа режими хавфсизлик кучлари  томонидан Манаманинг  Аддуроз минтақасида жойлашган Шайх Исо Қосим уйи муҳосарага олинди. Ҳалигача  бу руҳонийнинг кейинги тақдири номаълумлигича қолмоқда. 

ИРНА тарқатган хабарига кўра, Баҳрайн халқи  бу мамлакатда қўлга олинганлар борасидаги хабарларни яширинаётгани ҳамда Аддуроз минтақасидаги Шайх Исо Қосим манзилини қўршовга олингани ва бу руҳонийнинг ўзини қаерда сақланаётганини номаълулигича қолаётганига эътироз билдириб,  кеча  кенг- қамровли кўча намойишлар ўтказдилар.

Эътирозчилар  шунингдек Ол Халифа режими томонидан айрим баҳрайнлик ёшларга нисбатан чиқарилган ўлим жазоси ҳамда  осойоишта мақсаддаги кўча намойишларда қатнашишгани сабаб бошқа баъзи фуқароларни қамоққа маҳкум этилганлигини кескин қоралаб, Ол Халифа режимига қарши шиорларини эълон этдилар.