UNICEF 9 миллионга яқин суриялик болаларга ёрдам кўрсатиш лозимлигини эълон қилди
UNICEF- БМТнинг болалар бўйича жамғармаси қарйиб 9 миллион нафар суриялик болалар ёрдамга мўҳтож бўлгани тўғрисида огоҳлантирди.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, бугун бу халқаро ташкилоти чиқарган баёнотида, бюджет тақчиллиги Сурия ичкарисидаги 6 миллионга яқин ва бошқа мамлакатда бошпанаҳ олган 2,5 миллион нафар суриялик болаларга ёрдам кўрсатиш дастурини жиддий муаммоларга дучор этган таъкидлаган.
Мазкур баёнотда шунингдек Сурия халқига ёрдам бериш бюджетидаги 220 миллион долларлик тақчиллик бу мамлакатда уруш бошланиши замонидан бери энг кўп бюджет тақчиллиги ҳисобланади деб келтирилган.
UNICEF 2017 чи йилда Сурияда урушдан зарар кўрган, жароҳатланган ва қочқинликка юз тутган болалар таълим тарбияси ва иқтисодий эҳтиёжлари учун 1,4 миллиард долларлик бюджет ажратилишини сўраганди.