Баҳрайн режими ҳақиқатдан қочиш сиёсатларни олиб бормоқда
(last modified Mon, 08 Aug 2016 09:46:46 GMT )
август 08, 2016 14:46 Asia/Tashkent

Қаттиқўллик ва золимона сиёсатлари сабаб боши берк кучага кириб қолган Баҳрайн режимининг ҳокимлари сўнгги кунларда барчага ошкор бўлган такрорий сюжетлар ва хатти ҳаракаталари ва таблиғотларига таяниб, Эрон арабий мамлакатлар ички ишларида дахолат этмоқда ва таҳдид қилмоқда деган идддаолар билан ўз ички мушкилотларида Эронни айблашни давом эттиришмоқда.

Бу орада Манама-  Баҳрайн пойтахти  кечадан бошлаб арабий мамлакатларни ўз ҳуқуқи ва хавфсизлигини кучайтириш учун ўз таъбирлари билан махсус ташаббусларнинг шоҳиди эди.

 " Арабий мамлакатларнинг инсоний хавфсизлиги учун Эроннинг таҳдидлари" унвон остидаги семинар, шанба куни унинг хабари тарқатилган янги сюжет ва хатти ҳаракатларидан эди. Бу семинарда қатнашганлар  ўз таъбирлари билан Эрон Ислом жумҳуриятини Баҳрайн ички ишларида дахолат этишда айблаб, гуё арабий мамлакатлар ички масалаларида  Эроннинг дахолатлари ва таҳдидларига қарши кураш олиб боришни таъкидладилар.

Лондонда чоп этиладиган Ашшарқулавсат газетаси Манамадан тарқатган интернет орқали кечанги хабарида  арабий мамлакатлар инсон ҳуқуқлари федерациясининг ҳуқуқий илк семинарида қатнашган томонлар, арабий жомеаларда тинчлик ва хавфсизликни таҳдид этадиган арабий мамлакатлар ички ишларидаги Эрон дахолатларини  тўхтатишни идао қтлиб муштарак тарзда ҳамкорлик қилиш ва мувофиқлаштиришни баён этдилар деб келтирди.

Мазкур семинар ҳам  " Хавфсизликсиз ҳеч қандай ҳуқуқни қўлга киритиш мумкин эмас" шиори остида арабий инсон ҳуқуқи федерацияси ташаббауси билан ўтказилди.  Бир кунлик ушбу семинарда  Форс Кўрфази  зоннасидаги арабий мамлакатлар парламенти аъзолари, қонунчилик кенгашлари ҳамда уларга тегишли ташкилотлар вакилларининг кенг қамровли иштирокида 3 та йиғилиш ўтказилди.

Бундан ташқари инсон ҳуқуқи заминасида фаолият юритадиган тараққиёт ва инсон ҳуқуқи ташкилотлари, арабий ва халқаро ташкилот ва муассасалар вакиллари, тадқиқотлар ва ўрганшлар марказлари, университет, намояндалари , инсон ҳуқуқи заминасидаги тадқиқотчилар, талабалар ҳам иштирок этдилар.

Арабистон мамлакатларда Эрон Ислом жумҳуриятининг дахолатлари деб иддао этиладиган масала ҳам  дарвоқе Баҳрайн ва Арабистон каби илдизидан нобуд бўлаётган режимлари томонидан йиллар давомида олиб борилаётган қаттиқўллтик сиёсатлар, нодемократик ва ғайримантиқий хатти ҳаракталардир.

 Инсон ҳуқуқларини оёқ ости этилиши билан террорчилик гуруҳларни ҳимоя этиш, минтақада сепаратистик ва ғайримантиқий сиёсатлар, сионистик режим билан ҳамкорлик қилиш ва яқинлашишга уринишлар каби душманона сиёсатлар, Эрон дахолатларига қарши кураш олиб бориш ва арабий мамлакатлар халқларининг хавфсизлигини таъминлаш учун ушбу мамлакатларнинг вариантлари ва мақсадларидан экан.

Ҳолбуки минтақадаги ушбу арабий мамлакатлар ҳокимлари  бутун минтақада уруш оловини ёқишди ва Эрон таҳдид қилмоқда деган асоссиз ва ёлғон иддаолар билан хавфсизлик ўрнида нотинчликларни кенгайтиришмоқда. Улар ушбу йиғилишларда миллий ҳамфирклик қолабида эркинлик ва ҳуқуқдан сўз очишади. Бу эса шу ҳолдадир ки, бу мамлакатлар минтақадаги ҳақиқий таҳдидларни кўриб туриб сукут сақлашмоқда,  ваҳобийлик ақидалар ва тафаккурни кенгайтириш ва фирқавий ақидаларни таблиғ этишлари билан ўз халқларининг хавфсизлигини эсдан чиқарганлар. Бу мамлакталарнинг хиёнатлари ва жиноятлари ҳам ИШИДни вужудга келиши, терроризм ва экстремизни бутун минтақада кенгайиши ҳамда  исломий қадриятларни барҳам топиши ва исломий ваҳдатга зарба бериш каби ёмон натижалар келтирган.

Қаттиққўллик ва золимона сиёсатлар билан миллий хавфсизликни таъминлаш мумкин эмас. Балки  миллий хавфсизлик исломий мамлакатларда инсоний хавфсизликни таъминлаш учун миллий ва қавмий потенсилларнинг барчасини фаолллаштиришга эҳтиёж сезади.

Бундай потенсиал эса Арабистон ва Баҳрайн каби режимларда мавжуд эмас. Саҳналаштирилган бундай йиғилишларни ташкил этилиши билан ушбу масалага ечим топиш ва бой берилган хавфсизликни қайта таъминлаш  мумкин эмаслиги табиийдир.

 

 

Ёрлиқ