Қатарнинг ёзган шикоятномаси БМТга етди
Қатар давлати Дохани терроризмни ҳимоялашда айблаб уни иқтисодий қамалга олган Саудия Арабистони, Баҳрайн, Миср ва БАА устидан БМТга шикоят қилди.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, Қатар ташқи ишлар вазири Муҳамад бин Абдулраҳмон Ол Соний қўшний мамлакатлар томонидан иқтисодий блокада олинган Доха давлатининг алоҳида шикоятномаларини БМТ бош котиби Антонио Гуттериш ва бу ташкилотдаги инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссияси раиси Зайд Бин Раъд Алҳусейнга етказди.
Қатар давлатининг маълумотлар идораси раиси Сайф бин Аҳмад ол Сони ҳам Миср, Саудия Арабистони,БАА ва Баҳрайн ҳатти ҳаракатларини танқид қилиб, бу мамлакатлар Қатар давлатига қарши таблиғотий компанияларни йўлга қўйишлари билан Доха обру эътиборига салбий таъсир ўтказишга уринишмоқда деб айтди.