Арабистоннинг янги валиаҳдига байъат қилиш маросимида Саудия шаҳзодалари эътироз билдиришди
Саудия арабистонининг янги валиаҳди Муҳаммад бин Салмонга байъат қилиш маросимида Саудия шаҳзодалари кескин эътирозлар билдиришган
Ахборот манбаларининг маълум қилишича, Саудия арабистонининг янги валиаҳди Муҳаммад бин Салмонга байъат қилиш маросимида Саудия шаҳзодалари кескин эътирозлар билдиришган.
Саудия арабистони подшоҳи Салмон бин Абдул Азиз Ол Сауд чоршанба куни валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Нойифни ўзгартириш ҳақида қарор қабул қилди ва Муҳаммад бин Нойифнинг ўрнига қиролнинг 31 ёшли ўғли Муҳаммад бин Салмон валиаҳд шаҳзода этиб тайинланди.
Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, чоршанба куни Маккаю Мукаррамадаги Сафо номли саройда Арабистоннинг янги валиаҳди билан байъат қилиш маросими, Арабистоннинг турли тармоқлари ва телеканаллари жумладан, ал-Арабия, ал-Ҳадс ва ал-Ахбория телеканаллари томонидан жонли эфирда намойиш этилди.
Ушбу маросимда, Саудия шаҳзодаларидан бири Муҳаммад бин Салмоннинг олдига келиб унга қарши эътироз билдирди. Муҳаммад бин Салмоннинг қўриқчилари дарҳол ушбу шаҳзоданинг қўпол ҳаракатларини бартараф этиш мақсадида уни маросимдан четлаштиришди.