июн 25, 2017 19:03 Asia/Tashkent
  • Бир миллион фаластинликлар Сионистик режимнинг қийноқлари остида қолишган
    Бир миллион фаластинликлар Сионистик режимнинг қийноқлари остида қолишган

Сионистик режим 80 хил усул билан Исроил режимининг қамоқхонларидаги фаластинликларни қийноққа солади

Фаластин озодлиги ва асирлар ишлари бўйича комитетнинг маълум қилишича, бир миллион фаластинликлар Сионистик режим қамоқхоналарида Исроил ҳарбийларининг қийноқлари остида қолишган. 

Фаластин ахборот марказининг хабарига кўра, Фаластин азодлиги ва асирлар ишлари бўйича комитет бугун якшанба куни қийноқлар қурбонларини ҳимоя қилиш халқаро куни муносабатига бағишланган баёнотида шундай изоҳ бериб ўтдики, Сионистик режим 80 хил усул билан Исроил режимининг қамоқхонларидаги фаластинликларни қийноққа солади. 

Фаластин озодлиги ва асирлар ишлари бўйича комитетининг таъкидлашича, фаластинлик асирларни руҳий ва жисмоний қийноққа солиш инсон ҳуқуқларини кескин  поймол этиш бўлиб, инсоният ҳақ-ҳуқуқларида даҳшатли ва жирканч жиноят ҳисобланади. Халқаро қонун-қоидаларга мувофиқ, асирларни қийноққа солиш уруш жинояти ҳисобланади. 

Фаластин озодлиги ва асирлар ишлари бўйича комитет барча халқаро ташкилотлардан Сионистик режим қамоқхоналарида сақланаётган фаластинлик асирларни қийноққа солиш ҳолатларига барҳам бериш ва қамалганларни ҳимоя қилиш учун тегишли чораларни кўришларини сўради.   

Ёрлиқ