июн 27, 2017 18:13 Asia/Tashkent
  • Ҳайдар ал-Ибодий: Моселда ИШИД террорчилик гуруҳининг иши тамом бўлди
    Ҳайдар ал-Ибодий: Моселда ИШИД террорчилик гуруҳининг иши тамом бўлди

Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ибодий душанба куни кечқурун Найнаво вилоятининг маркази бўлмиш Моселни озод қилиш яқинлашиб қолганини расмий эълон қилди ва Ироқ кучлари ушбу шаҳарнинг янада кўпроқ ҳудудларида ўз назоратларини ўрнатганларини маълум қилди

ИШИД террорчилик гуруҳининг Ироқнинг Мосел шаҳридаги қадимий минтақаларидаги маҳаллаларида мағлубиятга учраши ҳақидаги хабарлар тарқалганидан бир соат ўтиб, Ироқ бош вазири Моселнинг бутунлай озод этиш вақти келганини ва ИШИД террорчилик гуруҳининг иши тамом бўлганини эълон қилди. 

Ирна агентлиги тарқатган хабарга биноан, Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ибодий душанба куни кечқурун Найнаво вилоятининг маркази бўлмиш Моселни озод қилиш яқинлашиб қолганини расмий эълон қилди ва Ироқ кучлари ушбу шаҳарнинг янада кўпроқ ҳудудларида ўз назоратларини ўрнатганларини маълум қилди. 

Ҳайдар ал-Ибодий Ироқ қуролли кучларининг Моселда ИШИД террорчилик гуруҳи билан бўлаётган шиддатли жангларининг давом этаётганига ишора қилиб, Ироқ халқига ушбу ҳайит кунларида хушхабарлар эшитишларини ва амалиёт давом этаётган минтақада катта ғалаба бўлишига ваъда берди. 

Ёрлиқ