Қатар Саудия арабистонининг Дохага нисбатан тутган позициясини кескин қоралади
(last modified Wed, 28 Jun 2017 14:40:53 GMT )
июн 28, 2017 19:40 Asia/Tashkent
  • Қатар Саудия арабистонининг Дохага нисбатан тутган позициясини кескин қоралади
    Қатар Саудия арабистонининг Дохага нисбатан тутган позициясини кескин қоралади

Қатар ташқи ишлар вазири Шайх Муҳаммад Бин Абдурраҳмон Ол Соний бугун чоршанба куни Арабистоннинг Қатарга нисбатан тутган позициясини ноўрин дея атади

Қатар Саудия арабистонининг Дохага қарши киритилган санкцияларни тугатиш хусусида музокара ўтказилишига қаршилик қилаётганини кескин қоралади.

Франция ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Қатар ташқи ишлар вазири Шайх Муҳаммад Бин Абдурраҳмон Ол Соний бугун чоршанба куни Арабистоннинг Қатарга нисбатан тутган позициясини ноўрин дея атади ва ушбу позицияни халқаро алоқалардаги принципларга қарама-қарши деб баҳолади. 

Арабистон ташқи ишлар вазири Одил Жубайр сешанба кунги чиқишида шундай таъкидладики, Саудия арабистони ва иттифоқчилари Қатар билан муносабатларни оддийлаштириш ва юмшатиш учун талаб этилган рўйхат хусусида Доха расмийлари билан музокара олиб борилмайди. 

Ёрлиқ