Ироқлик ҳарбийлари Мўсул озод этилганини эълон қилди
(last modified Thu, 29 Jun 2017 11:56:02 GMT )
июн 29, 2017 16:56 Asia/Tashkent
  • Ироқлик ҳарбийлари Мўсул озод этилганини эълон қилди
    Ироқлик ҳарбийлари Мўсул озод этилганини эълон қилди

Мамлакат шимолида жойлашган Мўсул ИШИД террорчилик гуруҳи томонидан 2014 йил июнида босиб олинган эди

Ироқ Мудофаа вазирлиги маълум қилишича, ҳукумат кучлари Мўсул шаҳрини ИШИД террорчиларидан тўла озод этди.

29 июнь тонгида ироқлик ҳарбийлар шаҳарнинг тарихий қисмидаги Ан-Нурий масжидини эгаллаган, айнан шу ерда 3 йил муқаддам ИШИД террорчилик гуруҳининг етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий «халифалик» тузилгани ҳақида эълон қилган эди.

«Армиянинг махсус топшириқли бўлинмалари  Ан-Нурий масжидига кирди»,— дея хабар берган ал-Олам телеканали эфирида Мўсулни озод этиш операциясига бошчилик қилаётган генерал Абдул Амир Йаралла.

Ироқнинг иккинчи йирик шаҳри, мамлакат шимолида жойлашган Мўсул ИШИД террорчилик гуруҳи томонидан 2014 йил июнида босиб олинган эди. Шаҳарни озод этиш учун ҳарбий амалиёт ўтган йилнинг 17 октябрида бошланган. Шаҳарнинг ғарбий қисми 2017 йил январида эгаллангач, ҳарбий юришда танаффус қилинган эди. Бир неча кун олдин Ироқ армияси вакили Мўсул қамалида ҳал қилувчи якуний босқич бошлангани ҳақида маълум қилган эди.

Ёрлиқ