Қатар Саудия арабистони шартларини ижро этилишини иложсиз деб ҳисоблайди
Қатар ташқи ишлар вазири Арабистон ва унинг иттифоқчиларининг муносабатларни қайта тиклаш учун Доҳага қўйган талаблари рўйхатини нореал деб атади
Қатар ҳукумати Кувайт вакили орқали бир қатор араб давлатларининг Доҳага қўйган ультиматумига жавоб берди. Таъкидланишича, Кувайтнинг ахборот вазири Муҳаммад Абдуллоҳ ал-Муборак ас-Сабоҳ саудиялик ҳамкасби билан Жиддада учрашган.
Ўз навбатида Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн ва Миср Қатар талабларга жавобини бергани ҳақидаги ахборотни тасдиқлашган.
23 июнда Кувайт Қатарга 4 араб давлатининг талаблари рўйхатини тақдим қилганди. Араб давлатлари муносабатлар нормаллашиши учун Доҳадан бу талабларнинг барчасини 5 июлгача бажаришни талаб қилганлар.
Қатар ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдур-Раҳмон Ат-Таний араб давлатларининг муносабатларни қайта тиклаш учун Доҳага қўйган талаблари рўйхатини нореал деб атади. Бу ҳақда Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги хабар берди.
"Талаблар рўйхати нореал ва уларни амалга оширишнинг иложи йўқ, бу шартлар мамлакат суверенитетини бузади", - деди у ва шундай бўлса-да, Қатар мулоқотга тайёр эканини билдирди.
Шунингдек у Кувайт ёрдамида муаммоларни ҳал қилишга умид қилаётганини таъкидлади. Қатар вазири Доҳанинг ультиматумга расмий жавобига тўхталар экан, "Кувайтга етказилган жавоб олдиндан тайёрлангани ва у суверенитет ҳамда халқаро ҳуқуқни сақлаб қолиш тамойиллари"га мувофиқ келишини қайд этди.