Қуддус интифоза ҳаракатининг шаҳидлари кўпаймоқда
(last modified Thu, 13 Jul 2017 13:54:03 GMT )
июл 13, 2017 18:54 Asia/Tashkent
  • Қуддус интифоза ҳаракатининг шаҳидлари кўпаймоқда
    Қуддус интифоза ҳаракатининг шаҳидлари кўпаймоқда

Қуддус интифозаси бошланишидан ҳозиргача 333 нафар фаластинлик шаҳид бўлган

Қуддуслик фаластинликлар ва Исроил ишларини ўрганиб чиқиш муассасасининг маълум қилишича, Қуддус интифозаси бошланишидан ҳозиргача 333 нафар фаластинлик шаҳид бўлган. 

Фаластин ахборот маркази тарқатган хабарга кўра, Қуддуслик фаластинликлар ва Исроил ишларини ўрганиб чиқиш муассасасининг кеча чоршанба кунги баёнотига биноан, Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқларининг шимолий ҳудудларидаги Женин лагеридаги тўқнашувда, Саъид Носир ва Авс Салома исмли ўсмирларнинг шаҳид бўлиши билан Қуддус интифозаси шаҳидларининг сони 333 нафарга етди. 

Ушбу фаластинлик тадқиқот марказининг маълумот беришича, жорий йилнинг бошидан буён ҳозирга қадар 54 нафар фаластинлик шаҳид бўлди. Ушбу шаҳид бўлганларнинг 52 нафари Ғазо секторининг аҳолиси бўлган. 

Қуддус интифоза ҳаракатлари 2015 йилнинг октябр ойидан, Сионист шаҳарликларнинг ва ҳарбийларнинг Фаластин исломий муқаддас жойларига айниқса Масжидул Ақсога қарата ҳужум  ва тажовуз қилиш ҳаракатларининг кучайиши ортидан шалкланиб кетди.