Ливан Ҳизбуллоҳи муқовамат кучларининг превентив қудратини таъкидлади
Муқовамат ҳаракатининг превентив қудрати Сионистик режимнинг ливанга яна қайта ҳужум қилишига монеълик қилади. Али Даъмуш жума намозининг хутбасида шундай таъкидладики, муқовамат кучлари 33 кунлик жангда Ливанда превентив кучларни кучайтириш билан мамлакатни ҳимоя қилди
Ливан Ҳизбуллоҳ ижроия кенгаши раисининг ўринбосарига кўра, Муқовамат ҳаракатининг превентив қудрати Сионистик режимнинг ливанга яна қайта ҳужум қилишига монеълик қилади.
Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ливан Ҳизбуллоҳ ижроия кенгаши раисининг ўринбосари Али Даъмуш жума намозининг хутбасида шундай таъкидладики, муқовамат кучлари 33 кунлик жангда Ливанда превентив кучларни кучайтириш билан мамлакатни ҳимоя қилди ва муқовамат кучларининг превентив қудрати Сионистик режимни қўрқинчга ва хавотирга солди.
Ливан Ҳизбуллоҳ ижроия кенгаши раиси ўринбосарининг айтишича, Исроилнинг ҳеч қайси бир мақсадлари жумладан муқоваматни бостириш ва ушбу ҳаракатнинг куч қудратини йўққа чиқариш шунингдек, муқоваматни қуролсизлантириш ҳамда муқовамат кучлари ва Ливан халқи ўртасида ихтилоф келтириб чиқаришга қаратилган ҳаракатларнинг биронтаси амалга ошмади.