Арабистон Қатарнинг ички ишларида аралашишни давом эттирмоқда
Унда Қатар давлати Саудия арабистони, Бирлашган араб амирлиги, Баҳрайн ва Мисрнинг талаб ва шартларини бажаргунига қадар, Қатарга қарши босим ва санкцияларни давом эттириш таъкидланган
Саудия арабистонининг давлат ҳайъати душанба куни ўз баёнотида Қатарга нисбатан санкцияларни жорий этган тўрта араб мамлакатининг Дохага қарши қўлланаятган кескин чораларни давом эттиришни сўради.
Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, ушбу баёнотда Қатар юртининг ички ишларига аралашиш ҳолатлари қайд этилган. Унда Қатар давлати Саудия арабистони, Бирлашган араб амирлиги, Баҳрайн ва Мисрнинг талаб ва шартларини бажаргунига қадар, Қатарга қарши босим ва санкцияларни давом эттириш таъкидланган.
Арабистоннинг бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралашиши жумладан Яманга қарата ҳарбий ҳужумларни амалга ошириш ва Қатарни қамалга олиш ҳаракатлари халқаро қонун-қоидаларни очиқ ойдин поймол этиш ҳисобланади.