Ливан Ҳизбуллоҳи янги ишлаб чиқарган ракетасини террорчиларга қарши қўллади
Ҳизбуллоҳ матбуот идораси тарқатган хабарга кўра, Ливан муқовамати ушбу ракеталарни отиб Эрсол тепаликларида Авина водийси ва Хайл водийсидаги террорчиларнинг позицияларини нишонга олди
Ливан Ҳизбуллоҳ кучлари биринчи бор ўзининг янги ишлаб чиқарган ракетасини мамлакаат шарқидаги террорчилик гуруҳларининг позициясига қарши қўллади.
Ал-Олам ахборот тармоғининг хабар қилишича, Ливан Ҳизбуллоҳ жангчилари шанба куни янги ракеталарни Ливаннинг Эрсол тепаликларида ўрнашиб олган террорчи гуруҳларга қарата отишди ва террорчиларнинг истеҳкомлари ва базаларини йўқ қилишди.
Ливан Ҳизбуллоҳ матбуот идораси тарқатган хабарга кўра, Ливан муқовамати ушбу ракеталарни отиб Эрсол тепаликларида Авина водийси ва Хайл водийсидаги террорчиларнинг позицияларини нишонга олди. Ушбу ҳужум оқибатида террорчиларга оғир талафотлар етказилди ва кўплаб террорчилар йўқ қилинди ёки оғир тан жароҳати етказилди.