Исроилнинг орқага чекиниши: Фаластинликлар интифазадан бўҳронни мудирият этишга ўтишлари
Қудс аҳолисининг барча томонлама муқовимат кўрсатишларидан кейин Исроил охири Масжидул-Ақсо масжидида чеклов қуйиш амалларидан орқага чекинишга мажбур бўлди.
Сионистик режим фақат 10 кун ўтгач кириш учун махсус электрон кўзатув мосламалари ва кўзатув камераларини ўрнатиш ҳамда Масжидул-Ақсо масжидига сионистларнинг борди келишлари учун ўрнатилган муаллақ кўприкларни олиб ташлашга мажбур бўлди. Шундай савол вужудга келадики, нима учун Исроил бир неча вақт ичида бундай чекловлардан қул тортишга мажбур бўлди?
Ишғолий сарзаминларда вужудга келган охирги кескинликлар жорий йилнинг 14 июль кунидан бошланди. Исроиллик ҳарбийлар ушбу кунда Масжидул-Ақсо масжидида намозхонларга қарата ўқ отишлари билан фаластинлик уч нафар ёшларни шаҳодатга етказишди ва уч кун давомида Масжидул-Ақсо масжидининг эшикларини намозхонларга ёпишти. Шу билан бирга Масжидул-Ақсонинг кириш эшикларига электрон эшиклар, шунингдек ақлли кўзатув камералар ва муаллақ кўприкларни ижод этишди. Сионистик режимнинг бу сайъ-ҳаракатлари Қудсда яшовчи фаластинликларнинг қатъий аксуламал кўрсатишлари ва муқовимат қилишларига юзмаюз бўлди. Чунончи ушбу 10 кун давомида фаластинлик 5 нафар шахс шаҳид бўлишди ва минг нафардан ортиқ шахслар эса тан жароҳатлари олишди.
Бу хусусда "Найсим Баҳор" Франциянинг Либерсон газетасида нашр этган ўзининг бир мақоласида Масжидул-Ақсонинг эшиклари ёпилишига тегишли Исроил режимининг амалга оширган сайъ-ҳаракатлари ва ишғолий Фаластиннинг вазъияти ҳамда ундан кейин бу муқаддас маконда махфий кўзатув камераларини ўрнатиш ҳақида шундай ёзди: "Исроил режимининг бош вазири Бинямин Натаниёҳу боши берк кўчага юзмаюз бўлган. Зеро Масжидул-Ақсо масжидига кириш учун мусалмонларга қуйилган чекловлардан келиб чиққан кескинликлар кундан кунга кенг кўламда кучайиб бормоқда. Фаластинликларнинг эътирозлари ва кўча намойишлари тўхталмайди ва айрим вақтларда бу эътирозлар тортишувлар ва тўқнашувлар вужудга келишининг сабабига айланмоқда."
Бу шароит Бинямин Натаниёҳуга жиддий босим ўтказмоқда ва охири Масжидул-Ақсо масжиди ҳақида қабул қилган қарорларидан орқага чекинишга мажбур бўлди.
Ғазза секторида Атлас тадқиқот марказининг бошлиғи Абдурраҳмон Шаҳоб бу ҳақда шундай ёзади: "Қудс аҳолиси ёлғиз ўзлари исроилликларнинг мақсадларини чиппакка чиқаришга муяссар бўлишди ва Қудс аҳолисининг аксуламал кўрсатишлари улар билан муносабат қилиш учун исроилликларнинг ягона позицияни эгаллай олмасликларининг сабабига айланди. Бу мавзў эса Қудсга хиёнат қиладиган ва унга қарши босқинчилик қиладиган ҳар бир бош вазир учун Қудс аҳолисининг аксуламал кўрсатишларини эсга келтиришининг сабабига айланади. "
Бу ҳодиса яна бир маротаба Натаниёҳуга ўзига хос тарзда ва исроилликларга эса умумий тарзда шуни кўрсатдиким, биринчиси Масжидул-Ақсо масжидини яҳудийлаштиришга қудратлари етмайди ва Масжидул-Ақсо масжиди фаластинликлар учун стратегик бир масала ҳисобланади. Иккинчидан эса Масжидул-Ақсога қарши ушбу режимнинг ҳужумлари тасирида фаластинликларнинг Исроил режимига қарши тарихий сайъ-ҳаракатларининг аксарияти шакл олади. Мисол учун келтириш мумкинки, Масжидул-Ақсо масжидига қарши ҳужум уюштириш милодий 2000 йилда иккинчи интифазанинг шаклланиши ва милодий 2015 йил октябрь ойидан бошлаб Қудс интифазаси эндиликда ҳам Масжидул-Ақсо масжидига қарши чеклов қуйиш сиёсатидан кейин уларнинг шармандалик билан орқага чекинишлари сабабига айланди. Бу орқага чекиниш жиддий аҳамиятни касб этади ва Абдурраҳмон Шаҳоб "Ал-Қудс Ал-Араби" газетасида чоп этган таҳлилий мақоласининг якунида "Қудс аҳолиси Қудс интифазаси босқичидан ўз раҳбарликлари билан кескинликларни бошқариш босқичига ўтиш ҳолатига қарор олишган"-деб ёзди.
Бошқа таъбир билан ифодалаганда, бу орқага чекиниш Қудсда яшайдиган фаластинликларга шуни исботладиким, ўз ормонлари ва манфаатларини муҳофазат этиш учун Исроил режимининг "яқин дўсти"-га айланган араб ҳокимларининг ҳимоятларига умид қилиш мумкин эмас, балки Исроилни таслим этиш фақат муқовимат кўрсатиш орқали қулга киритилади.