АҚШнинг қирувчи самолётлари Суриядаги касалхона биносига зарбалар берди
июл 30, 2017 18:35 Asia/Tashkent
АҚШ бошчилигидаги коалиция ҳарбий учоқлари томонидан Суриянинг Дейруззувр вилоятидаги касалхоналардан бирига берилган зарбаларда 6 нафар улар жумласидан бир нечта суриялик аёллар ва болалар қурбон бўлиб, яна 10 киши жароҳат олди.
Суриянинг расмий ахборот агентлиги - СОНО тарқатган хабарига кўра, бугун АҚШ бошчилигидаги коалиция ушбу касалхонага зарбалар берди ва унинг оқибатида бир нечта бинолар ҳам вайрон этилди.
Бу ҳужумлар жорий милодий йилнинг аввалидан бери коалиция кучлари томонидан берилган 4 -чи ҳаво зарбалари ҳисобланади.
Кеча ҳам Дейруззувр вилояти Алмаёдин шаҳри ва Аттайиба қишлоғига коалиция томонидан берилган авиазарбалар оқибатида 10 нафар суриялик қурбон бўлганди.
Ёрлиқ