Ол Сауд ва Исроил исломий юртлардаги жиноятларда шерик ҳисобланади
(last modified Mon, 31 Jul 2017 12:56:40 GMT )
июл 31, 2017 17:56 Asia/Tashkent
  • Ол Сауд ва Исроил исломий юртлардаги жиноятларда шерик ҳисобланади
    Ол Сауд ва Исроил исломий юртлардаги жиноятларда шерик ҳисобланади

Ливаннинг ал-Уҳд ахборот сайти "Арабистоннинг Исроил билан алоқаларини юмшатиш ва Фаластин армонларини барбод қилиш" сарлавҳаси остида нашр этилган мақолада шундай қайд этдики, Ол Сауд Исроил билан муносабатларини оддийлаштириш ташвиши билан овора бўлмоқда

Ливаннинг ал-Уҳд ахборот сайти Ол Сауд ва Исроил режимининг иккаласини исломий мамлакатлардаги фожеалар ва жиноятларда ўзаро шерик деб атади. 

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ливаннинг ал-Уҳд ахборот сайти "Арабистоннинг Исроил билан алоқаларини юмшатиш ва Фаластин армонларини барбод қилиш" сарлавҳаси остида нашр этилган мақолада шундай қайд этдики, Ол Сауд Исроил билан муносабатларини оддийлаштириш ташвиши билан овора бўлмоқда, Масжидул Ақсо эса улар учун ҳеч қандай аҳамияти йўқ. 

Ал-Уҳд ахборот сайти Саудия арабистонининг Масжидул ақсода рўй бераётган охирги воқеалардан келиб чиққан бўҳронни ҳал этиш учун воситачилик қилиши ҳақидаги иддаоларини кулгили ҳолат деб атади ва шундай ёздики, Арабистон подшоси Малик Салмон Қуддусни ишғол этган Исроил режими билан алоқаларини тиклаш учун ҳар қандай ишни тап тортмай амалга оширади.

Айни пайтда Исроил кун сайин Қуддусни бутунлай сионистлаштириш учун бор куч имкониятларини сарфламоқда. Агар айрим араб мамлакатлари ушбу ишғолгар режимга қарши кескин муносабат билдиришганда эди, ушбу босқинчи режим Фаластиннинг муқаддас жойларинига таҳдид қилишга журъат этолмас эди.   

Ёрлиқ