Асад: Сурия хавф -хатарли терроризмга юзмаюздир
(last modified Tue, 01 Aug 2017 13:34:44 GMT )
август 01, 2017 18:34 Asia/Tashkent
  • Асад
    Асад

Сурия президенти бу мамлакатни ўта хатарли терроризмга дучор бўлгани ва ҳозиргача шу даражада нафратланарли, душманона ва ёвузлликка асосланган терроризмга ҳатто тарих гувоҳ бўлмаганлигини эълон қилди.

Эрон телерадиокомпаниясиниг бугунги хабарига кўра, Сурия армиясини ташкил этилишиниг 72 йиллиги муносабатида бу мамлакат президенти Башор Асад  "Жайшулшааъб" нашриясига берган интервьюсида такфирий  террористларни Сурия халқининг тарихий душмани эканлигини таъкидлаб,  такфирий террористлар минтақавий ва минтақадан ташқари айрим режимларнинг ҳимояти остида барча минтақани ишғол этишга уринмоқда деб қўшимча қилди.

Сурия президенти  қарши кураш ва муқовимат доирасида бу мамлакат халқи ва армиясини қўлга киритган буюк ютуқлари ва муваффақиятларига ишора қилар экан,  Сурия армияси, халқи илгаригидек терроризмга қарши курашни давом эттирмоқда деб изоҳлади.

Башор Асад Сурияни Ўрта Шарқ минтақасининг юраги ва маркази эканлигига тўхталиб, Сурия армияси бугунги кунда  янги -янги қаҳрамонлик ва муваффақиятларга эришмоқда деб айтди.