Ҳамас Риёз рўзномасининг ушбу Ҳамас ҳаракатини таҳқирлагани учун кескин муносабат билдирди
(last modified Sat, 05 Aug 2017 13:25:34 GMT )
август 05, 2017 18:25 Asia/Tashkent
  • Ҳамас Риёз рўзномасининг ушбу Ҳамас ҳаракатини таҳқирлагани учун кескин муносабат билдирди
    Ҳамас Риёз рўзномасининг ушбу Ҳамас ҳаракатини таҳқирлагани учун кескин муносабат билдирди

Арабистоннинг Риёз рўзномасининг охирги сонида чоп этилган мақолада Ҳамас ҳаракатини террорчи деб атаган

Фаластин исломий муқовамат ҳаракати Ҳамас ўз баёнотида Саудия арабистонида нашр этиладиган Риёз рўзномасида ушбу Ҳамас ҳаракатини террорчи деб атагани учун мазкур рўзномани кескин қоралади. 

Арабистоннинг Риёз рўзномасининг охирги сонида чоп этилган мақолада Ҳамас ҳаракатини террорчи деб атаган. Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ҳамас ўз баёнотида Арабистон рўзномасига эътироз билдириб шундай маълум қилдики, Ҳамас ҳаракатини террорчи дея аташ хатарли тавсифлаш бўлиб, Фаластин халқининг Сионист ишғолгарлари қаршисида Масжидул ақсони ва Қуддуси шарифни иззат ҳамда шараф билан мудофа қилишдаги муқовамат ҳаракатларини таҳқирлаш ҳисобланади. 

Шунингдек, Ҳамас баёнотида қайд этилишича, афсусланарли томони шундаки, Сионистларнинг Фаластин халқига қарши олиб бораётган энг жирканч ва разил жиноятлари даврида, Арабистон пойтахти Риёз шаҳридаги араб рўзномаси томонидан шундай баёнот берилиши ачинарли ҳолдир.