Яман армияси ҳужумида Ол Сауд режимининг ўнлаб ёлланмалари йўқ қилинди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i21742-Яман_армияси_ҳужумида_Ол_Сауд_режимининг_ўнлаб_ёлланмалари_йўқ_қилинди
Яман армияси ва Ансоруллоҳ гуруҳининг ракета ва артиллерия ҳужумида Ол Сауд режимининг ўнлаб ёлланмалари ва ҳарбийлари ҳалок бўлди.
(last modified 2018-08-22T17:51:37+00:00 )
август 06, 2017 18:14 Asia/Tashkent
  • Яман армияси ҳужумида
    Яман армияси ҳужумида

Яман армияси ва Ансоруллоҳ гуруҳининг ракета ва артиллерия ҳужумида Ол Сауд режимининг ўнлаб ёлланмалари ва ҳарбийлари ҳалок бўлди.

Яманнинг " Сабонет" ахборот агентлигининг бу мамлакатнинг ҳарбий манбалари маълумотларига таяниб хабар беришича,  кеча Яман армияси ва Ансоруллоҳ гуруҳи  "Зилзол2" ва Катюша ракеталари билан Алаб ҳарбий базасини нишонга олишди. Яман армиясининг артиллерия бўлинмалари ҳам  бу базадаги Ол Сауд ёлланмларига ҳужум уюштирдилар. Бу ҳужумлар оқибатида Ол Сауд  режимининг ўнлаб ёлланмлари ҳалок бўлди.

Кеча  Яман армияси ва Ансоруллоҳ гуруҳининг артиллерия ва ракета бўлинмалари  иккита Орегон , битта "Зилзол2" ракеталари  ва Катюша билан  Алаб базаси шарқидаги Қалъа Ашшайх минтақасидаги Ол Сауд  ёлланмалари ва Саудия Арабистон ҳарбийларининг позицияларини нишонга олдилар.

Яман армиясининг ҳарбий манбаларига кўра, бу ҳужумларда Ол Сауд режими армиясига жиддий зарар етказилган.