Ироқ армияси Талаъфар шаҳрини озод қилиш учун шай ҳолатига келтирилган
Ироқ армияси қўшма штаби раиси бу мамлакат ҳарбий кучларини Найнаво вилоятидаги Талаъфар минтақасини террористлар ишғолидан озод этиш учун шай ҳолатига келтирилганлиги ва қулолли кучлар ҳам бош қўмондонининг дастурини кутаётганлиги ҳақида хабар берди.
Бугун Ироқ армияси қўшма штаби раиси Усмон Алғонимий "Россия алявм" телеканалига берган интервьсюсида, Талаъфарни озод қилиш учун барча лойиҳаларнинг тайёр эканлигига тўхталиб, Ироқ ҳарбий кучлари Талаъфар шаҳрини озод этишдан сўнг, Ироқ билан Сурия чегаралари назоратини қўлга олиш ва бу минтақани бутклул озод қилишни мақсад қилишган деб айтди.
Айтиш керакки Талафаъфар минтақаси Найнаво вилоятидаги ИШИД террорчи гуруҳнининг сўнгги позицияси ва марраси ҳисобланади.
айрим хабарларга кўра, бу террорчи гуруҳ аъзолари мазкур минтақа шимолидаги Алъаёзия минтақасидан ташқари барча томонлардан Ироқ армияси томонидан қўршовга олинган.
Талаъфардаги ИШИД террорчи гуруҳининг етакчилари ва уларнинг аҳли -оилалари бўлгани айтилади.