август 15, 2017 13:05 Asia/Tashkent

Ҳизбуллоҳнинг 33 кунлик жангдаги ғалабаси бир гуруҳ ёки бирон бир томоннинг ғалабаси эмас эди, балки душман ҳужумини қайтариш ва Ливаннинг бутунлиги ва яхлитлигини ҳимоя қилиш бўлиб, Ливан исломий муқовамат ҳаракатининг старегияси эди

     Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

     Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини  эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз “Ливан ҳизбуллоҳининг Ливанликар учун қудрат ва иқтидор рамзи ҳисобланишига”га доир мавзуга бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

     2017 йилнинг 14 август куни Ливан исломий муқовамат ҳаракатининг Сионистик режим қаршисида 2006 йили 33 кунлик бўлиб ўтган жангдаги ғалабасининг 11 йиллигидир. 2006 йил 12 июл куни 33 кунлик уруш бошланди ва ниҳоят Исроил режими Бирлашган миллатлар ташкилоти хавфсизлик кенгашининг 1701-сонли резолюцияни қабул қилиб, урушдан енгилган ҳолда ва зарар билан чиқиб кетди. Ҳизбуллоҳнинг 33 кунлик жангдаги ғалабаси бир гуруҳ ёки бирон бир томоннинг ғалабаси эмас эди, балки душман ҳужумини қайтариш ва Ливаннинг бутунлиги ва яхлитлигини ҳимоя қилиш бўлиб, Ливан исломий муқовамат ҳаракатининг старегияси эди. Ливанда қудрат мувозанатини халқ, армия ва муқовамат кучлари ташкил этади ҳамда ушбу учликнинг ҳамкорлиги Сионистик режим томонидан 11 йил олдинги Ливанга қарши амалга оширган ҳужумига чек қўйди ва ушбу режимнинг орқага чекинишига мажбур қилди. Бу эса, Сионистик режим Ливан ва ҳизбуллоҳга нисбатан юзаки таҳлил қилмаслик ва қарор қабул қилмаслик учун дарс бўлди. Ливандаги халқ ва армия ҳамда муқовамат ҳаракатининг уйғунлиги ва мувофиқлиги Сионистик режимнинг Ливанни босиб олиш ва ушбу юртда ҳукмрон қилишга қаратилган уринишларини барҳам берди.

     Бугунга келиб, бундан 11 йил олдин бўлиб ўтган 33 кунлик жангдан хулоса чиқарган Исроил режими ўзининг хом-хаёларидан ва орзуларидан воз кечди. Ливан Ҳизбуллоҳининг бугунги қудрати ва иқтидори ҳамда имкониятларини 2006 йилга солиштирганда анча катта фарқ қилади. Шундан келиб чиқиб, Исроил ҳарбий қўмондонлари Ҳизбуллоҳ қудратининг кун сайин кучайиб бораётганини эътиборга олиб чегара минтақаларида фақат томошабин бўлиб қолди холос. Ливан исломий муқоваматнинг қудрати 2017 йилда Ливан жанубининг ўзида катта кучга эга эканлиги яққол намоён бўлди. Айниқса, Журуд Арсол минтақасида ва Сурияда назорат қилувчи кучга айланди. Ливан ҳизбуллоҳи 2006 йилда Исроил режими билан олиб борган бевосита жангда ушбу режимнинг ва унинг хомийларининг фитна ва ғаламисликларини йўққа чиқарди. Бугунги кунда Сурия ва Журуди Арсол, Исроил ва Америка қўшма штатлари билан бўлаётган билвосита жангда уларни мағлуб этди. Шулардан келиб чиқиб, Ливан Ҳизбуллоҳ бош котиби Саййид Ҳасан Насруллоҳ якшанба куни 33 кунлик жангда муқовамат ғалабасининг 11 йиллиги муносабати билан ўтказилган маросимдаги йиғилишида шундай таъкидладики, Ливан ҳизбуллоҳи терроризмни яъни АҚШ ва Исроил режимининг ғаламислик ҳаракатларини барбод қилди.

     33 кунлик жангнинг ғалабасига 11 йил бўлиши арафасида Ливан ҳизбуллоҳ кучлари Журуд Арсол минтақасида террорчилар билан бўлиб ўтган урушда ҳам ғалабани қўлга киритди. Ушбу ғалаба ҳам, Ливан халқининг ва армиясининг ҳамда муқовамат кучларининг биргаликдаги ва ўзаро ҳамкорликларининг натижасидир. Ливан ҳизбуллоҳининг Исроил режими билан тўқнашуви, доимий ва азалий душман сифатида ҳамда Сурияда ҳам такфирчи террорчиларга қарши жангда ва Ливан ерларининг бутунлиги ва яхлитлигини сақлаб қолиш шунингдек, юртнинг парчаланиб кетишига йўқ қўймаслик шу билан бирга тинчлик ва осойишталикни ҳимоя қилиш доирасида бўлиб ўтган. Ливан Ҳизбуллоҳ бош котиби Саййид Ҳасан Насруллоҳ таъкидлаганларидек, муқовамат сиёсий ютуқларни қўлга киритиш ортидан қувмайди балки миллий мақсадларни рўёбга чиқариш учун саъй-ҳаракат қилади.

     Ушбу ёндашув Ливан Ҳизбуллоҳининг Исроил режими билан бўлиб ўтган 33 кунлик урушдан 11 йил ўтиши билан Ливан ҳизбуллоҳининг қудратини ва иқтидорини янада оширди. Шунинг учун доимо ички, минтақа ва халқаро доирадаги фитналар муқовамат кучларини заифлаштиришга қурби етмайди. Ливан ҳизбуллоҳи ва армиясининг стратегик ҳамкорлиги Сурия чегарасига яқин бўлган шимолий ва шарқий ҳудудларда террористлар билан жангда ҳам, Ливанда қудрат тенглигини яна бир бор тасдиқлади. Армия, халқ ва муқовамат кучларининг доимий ва давомий ҳамкорлиги минтақада Исроил ва террорчиларнинг тажовузлари олдида Ливаннинг хавфсизлигини таъминлашда кафолат беради. Ливан ҳизбуллоҳи барча фитна ва ғаламисликларга қарамай Ливан халқининг қудрат рамзи ҳисобланади. Бу ҳақда, Ливаннинг Сур уламолари жамиятининг раиси Али Ёсин шундай айтдики, 33 кунлик жангдаги ғалаба ойи Ливан учун муқовамат қудратининг рамзи ва ғалаба тимсолига айланди.        

      Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.

      Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

Ёрлиқ