Сионистик режими Ғазо секторидаги касал шахсларнинг ҳаётдан кўз юмишига сабабчидир
Сионистик режими Ғазода касал бўлиб қолган фаластинликларни даволаш учун бошқа касалхоналарга олиб чиқиш йўлига тўсиқлар яратиб уларнинг ҳаётига зомин бўлмоқда.
Фаластиннинг маълумотлар маркази хабарига кўра, сионистик режимнинг " Ҳааретс" газетаси, Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилотиниг ҳисоботлари асосида Исроил режимининг "мувофиқлаштириш ва алоқалар маркази" касал бўлиб қолган фаластинликларни Ғазо бўлгасидан чиқаришга оид таклифларнинг яримини аттайин инобатга олмай ва бошқа вақтга қолдириши билан аксар касалларни ҳаётдан кўз юмишларига сабабчи бўлмоқда деб ёзди.
Бу газетанинг ёзишича, Ғазо секторидан бошқа касалхоналарга чиқиш учун таклифлари инобатга олинмаган шахслар орасида 18 ёшга кирмаган 255 бола ва 141 нафар қариялар номи ҳам бор .