БМТ Саудия Арабистони номини қора рўйхатга киритиш қарорига келган
БМТ Бош котиби қуролли тўқнашувлар ва уруш минтақаларида болалар ҳуқуқини оёқ ости этувчи мамлакатлар қора рўйхатида Саудия Арабистон номини киритиш қарорига келган.
Алжазира телеканалининг хабар беришича, БМТ Бош котиби нотиғи Стефан Дюжарик ўз сўзларида БМТ бош котиби Антонио Гуттериш Саудия Арабистони номини қора рўйхатга киритиш таклифи билан чиққан деб таъкидлади.
Ўтган йили ҳам БМТ Арабистон номини болалар ҳуқуқини поймол этувчи мамлакатлар рўйхатида жой берганди, аммо Ол Сауд режими бу ташкилотга молиявий кумакларни тўхтатиш билан таҳдид қилганидан сўнг, БМТнинг собиқ Бош котиби Пан Ги Мун ҳам Арабистон номини вақтинчалик ушбу рўйхатдан чиқаришга мажбур бўлди.
БМТ ҳисоботлари эса Ол Сауд режимини Яманда содир этаётган уруш жинояти эканлигидан далолат бермоқда.