Ол Халифа режими АҚШ ҳимоясида Баҳрайн халқига қарши жиноятларини давом этирияпти
(last modified Sun, 10 Sep 2017 07:34:16 GMT )
сентябр 10, 2017 12:34 Asia/Tashkent

АҚШ Давлат департаменти Баҳрайнга F-16 қирувчиси, шунингдек, бошқа қурол-яроғларни тахминан 4 млрд долларга сотиш бўйича ташаббусни маъқуллади

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз “Ол Халифа режимининг АҚШ ҳимоясида Баҳрайн халқига қарши жиноятларини давом этириши”га доир мавзуга бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

     Америка қўшма штатлари Баҳрайнга салкам 4 млрд долларлик қурол-яроғ сотмоқчи. АҚШ Давлат департаменти Баҳрайнга F-16 қирувчиси, шунингдек, бошқа қурол-яроғларни тахминан 4 млрд долларга сотиш бўйича ташаббусни маъқуллади. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазирлиги хабар бермоқда. Ҳукумат дастури доирасида, жумладан, 2 миллиард 700 миллон долларга 19 та F-16V қирувчи самолёти, 27 миллион долларга TOW русумли танкларга қарши ракеталар мажмуаси ва 60 миллион долларга патруль катерлари етказиб берилиши режалаштирилган. Мазкур сотувдан кўзда тутилган мақсад Баҳрайннинг минтақавий таҳдидларни тийиш ва мудофаасини мустаҳкамлаш имкониятини оширишдан иборат эканлиги билдирилмоқда. Америка ва Баҳрайн ўртасида кенг қамровли ҳарбий битимлар тузилиши ортидан, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган гуруҳлар АҚШ ва Ғарбнинг бошқа давлатлари томонидан Ол Халифа режимига қурол-аслаҳа сотишни давом эттиришларига қаратилган чора-тадбирларини кескин танқид қилишмоқда ва хавотирланиш билдиришмоқда. Негаки, ушбу инсон ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган ташкилотлар Ол Халифа режимининг Баҳрайн халқининг ҳақ-ҳуқуқларини поймол этиб келаётганини иддао қилишади.

     Баҳрайнда 2011 йил 14 феврал кунидан бери, Ол Халифа режимига қарши инқилобий ҳаракатлар бўлиб ўтмоқда. Баҳрайн халқи озодликни исташмоқда ва адолат барқарор бўлишини ҳамда дискриминациянинг ва таҳқирлашга доир ҳаракатларнинг барҳам берилишини талаб қилишмоқда. Шунингдек, мамлакат ҳукуматининг тепасига ҳарбийларнинг сайланишини талаб қилишияпти. Аммо, Ол Халифа режими Америка қўшма штатлари шунингдек, Саудия арабистони ва Бирлашган араб амирлигининг Баҳрайнда жойлашиб олган Орол қалқон кучлари қолипидаги ҳарбий ёрдамлари билан мамлакат халқининг эътирозларини куч билан бостириб келмоқда. Баҳрайн ҳукумати ва халқ ўртасида келиб чиққан ихтилоф ва зиддият ортидан, Ол Халифа ўз қудратини ушлаб қолиш ва давом эттириш ҳамда сиёсий режим хавфсизлигини таъминлашда минтақа ва минтақадан ташқаридаги сиёсий таъсирга эга бўлган ўйинчилар жумладан реакцион кайфиятда бўлган Саудия арабистони ва ғарб давлатлари хусусан Америкага таянади. Баҳрайнинг Бейрутдаги газета мухбири Ҳусайн Юсуфнинг таъкидлашича, Ол Халифа режими АҚШнинг ҳарбий, иқтисодий, сиёсий ёрдамлари қолипида ўзининг жиноятларини Баҳрайн халқининг ҳақ-ҳуқуқларини поймол этишда янада кучайтирди.

     Демократияни ҳимоя қилишни давом қилувчи ғарб давлатлари ҳам ўз манфаатлари доирасида Форс кўрфазидаги араб мамлакатлари устидан ҳукумронликни ўрнатиш йўлида, инсон ҳуқуқларининг кенг қамровда бузилишини танқид қилиш ўрнига, Араб ҳукуматларини жумладан Баҳрайндаги Ол Халифа режимини дипломатик йўллар билан ҳамда ҳарбий ва сиёсий жиҳатдан ҳимоя қилишни давом эттиришмоқда. Америка қўшма штатларининг минтақада жумладан Баҳрайнда ўз ҳарбий базасини жойлаштириши ҳам Ол Халифа режимининг жиноятлари ҳақида ғарб матбуотида муносабат билдирилишига ва халқаро ҳамжамият томонидан кескин танқид қилинишига монеълик қилмоқда. Баҳрайн ва АҚШ ўртасида 1971 йилда қўшма ҳарбий битим имзоланган. Ушбу битимга биноан, Баҳрайн Американинг ихтиёрига 40 километр квадрат майдонни тақдим этди. Шунингдек, 1993 йилда АҚШ денгиз флотининг ҳудудий қўмондонлиги Баҳрайнда жойлашиб олди. Шундай қилиб, 1995 йилга келиб Баҳрайн режими расман Америка қўшма штатлари денгиз кучларининг ҳарбий кемаларига кутиб олди. Манама давлати ва АҚШ ўртасидаги келишувлар ва мажбуриятларга асосан, ўтган 20 йил мобайнида Америка Баҳрайндан ўз ҳарбий кучларининг дунёнинг исталган жойига парвоз қилишлари ва бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралашиши учун ҳарбий майдон сифатида кенг фойдаланиб келди.

    Бундан ташқари, Баҳрайн халқининг Ол Халифа режимига қарши эътирозлари ҳам Арабистон ва Американинг сиёсий ва ҳарбий қўллаб-қувватлаши билан бостирилди. Лондонда чоп этиладиган ал-Ахбор рўзномасининг ёзишича, Ол Халифа режимининг ўз халқига қарши куч ишлатиши ва уларнинг ҳаракатларини бостириши, фақат АҚШнинг розилиги ва кўрсатмаси билан амалга ошади. Лондонда фаолият юритаётган ушбу рўзноманинг таъкидлашича, Ол Халифа режимининг Америка билан яқин алоқада бўлиши ва ушбу иккала давлат ўртасида 4 миллиард долларлик қурол-яроғ бўйича келишувнинг имзоланиши ортидан, ол Халифа режими ўз халқига қарши жиноятларини янада кучайтиришга туртки берди. Баҳрайндаги сўнги ўзгаришлар шуни кўрсатмоқдаки, ушбу режимнинг моҳияти мустабид ғояларга йўғрилган бўлиб, унинг асосида ирқий камситишлар ва камчиликни ташкил этувчи миллатлар, мазҳаблар ва қавмларга босим ва тазйиқ ўтказиш ҳаракатларини Америка ва Саудия арабистонининг ҳимояси остида давом эттириши намоён бўлди.

         Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

 

Ёрлиқ