Генерал Муҳаммад Боқирий: Эрон мудофаа тизимларининг кучи бир неча баробар ошди
-
Генерал Муҳаммад Боқирий: Эрон мудофаа тизимларининг кучи бир неча баробар ошди
Эрон Ислом республикаси Қуролли кучлари Бош штаби раиси мамлакат мудофаа тизимларини аниқлаш, кашф этиш, тутиб олиш ва йўқ қилиш имкониятлари ўтган йилга нисбатан бир неча баробар ортганини маълум қилди.
Кеча Эрон Ислом республикаси Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи генерал Муҳаммад Боқирий ҳаво ҳужумидан мудофаа бирлашган штабининг юқори даражадаги амалиётлар йиғилишида қатнашди. Порс тудей сайтининг хабар қилишича, генерал Муҳаммад Боқирий ўз сўзларида, бу йиғилиш ҳаво ҳужумидан мудофаа тараққиёт ва армия ҳаво мудофааси кучлари, Ислом Инқилоби қўриқчилар корпуси аэрокосмик кучлар ва "Расулаллоҳ /с/" ҳаво ҳужумидан мудофаа бирлашган штабларининг тайёгарлигини баҳолаш мақсадида ўтказилди. Бугун эса Эроннинг ҳаво ҳужумидан мудофаа қобилияти ва тайёргарлиги сезиларли даражада яхшиланганига гувоҳ бўлмоқдамиз, деб таъкидлади. Эрон Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи шунингдек, баъзи ҳудударда радар ва кузаутув тизимлари, бошқаларнинг ҳаракатни аниқлаш ва бошкариш ўтган йилга нисбатан 5 баробарга ошганига гувоҳ бўлдик Босқинчи қушларни тутиш ва йўқ қилиш учун ёнғинни бошқариш тизимида ҳаво мудофаа қобилияти баъзан 2-3 баробар яхшиланди, деб баён этди.
Эроннинг бу юқори мартабали қўмондони зарарларни аниқлаш ва заиф томонларни бартараф этиш соҳасида катта ишлар қилинганини ҳам таъкидлаб, қўмондолик ва бошқарув тизимлари топшириқни самарали бажармоқда. Эрон ҳаво ҳудуди доимий назорат остида, Ислом республикаси қуролли кучлари эса 100 фоиз тайёр ҳолатда, деб билди.
У сўзларининг бошқа қисмида, Эрон ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимидаги сафдошларимиз кечаю кундуз мамлакат ҳаво ҳудудини назорат қилади ва тез-тез ўтказиладиган машғулотлар ва мавеврлар орқали юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай вазиятга тайёрланмоқда, деб қайд этди.
Эрон халқининг душманлари ва ғаразгўйлари билсинларки, Эрон мамлакати ҳаво ҳудудини бузиш ўзларига катта зарар келтиради ва уланинг харажати, албатта, улар кутган натижалардан ҳам кўпроқ бўлади , деб огоҳлантирди.
Эроннинг ушбу олий мартабали ҳарбий қўмондони сўзлари якинида, Эрон армиясида ҳаво мудофаасини кучайтириш учун сармояларининг бир неча баробар ортиши ҳисобга олинса, бу имкониятлар вақт ўтиши билан сезиларли даражада яхшиланади,,деб аниқлик киритди.