Оятуллоҳ Сиистоний Курдистоннинг мустақил бўлишига қарши
(last modified Fri, 29 Sep 2017 12:28:44 GMT )
сентябр 29, 2017 17:28 Asia/Tashkent
  • Оятуллоҳ Сиистоний Курдистоннинг мустақил бўлишига қарши

Ироқнинг дин пешволаридан бири Курдистон референдумини қоралади

Ироқ шиаларининг дин пешвоси Оятуллоҳ Сиистоний Ироқнинг Курдистон минтақасида ўтказилган референдумни қоралаб, Ироқни бўлиб ташлашга қаратилган ҳаракатларни афсусланарли ҳол дея атади.

Ироқ ахборот манбалари тарқатган хабарга кўра, Ироқ шиаларининг диний етакчиси Оятуллоҳ Сиистонийнинг вакили шайх Аҳмад Софий Карбало жума намози хутбаларида деди: Ироқ халқи яқинда мамлакат кучлари шарофати билан ИШИД террорчиларининг  азобларидан нажот топишган эди. Аммо узоқ вақт ўтмасдан яна бошқа муаммо, яъни айримларнинг Курдистонни Ироқдан ажратиш масаласи билан юзмаюз бўлишмоқда.

Шайх Аҳмад Софий Курдистон минтақасининг масъулларидан ихтилофларни Марказий ҳукумат билан ҳал этиш учун Ироқ Бош қонунига мурожаат қилишларини сўради.

Шайх Аҳмад Софийга кўра, Ироқдан Курдистон минтақасининг ажралиши мамлакат халқининг манфаатларига зарар етказади.