Ҳизбуллоҳ бош котиби: террористларга қарши курашни янада кучайтириш зарур
Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби Бейрут шаҳри жанубида ўтказилган Ошуро кунига бағишланган мотам маросимларда сўзлаган нутқида муқовимат кучлари терроризмга қарши кураш фронтларида қатнашишни кучайтиришлари керак деб таъкидлаб ўтди.
Тасним ахборот агентлиги хабарига кўра, ҳар йили Ошуро кунида нутқ сўзлайдиган Ҳизбуллоҳ бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ бугун Ҳусейн (а)ни Ошуро куни муносибатидаги азадорлар учун видеоконференция орқали тарқатилган чиқишида ИШИД террорчи гуруҳини исломий уммат учун жиддий хатар эканлигини эълон қилиб деди: террористларни минтақага етказган зарар-зиёнлари ҳамда АҚШ ва сионистик режимнинг душманона лойиҳалари доирасида хизмат қилиб пок ислом динининг ҳақиқий сиймосига путур етказишга уринишларига эътибор бериб, ушбу такфирий гуруҳларни таг -тубидан йўқ қилинишига қадар қарши курашни давом эттириш керак.
Сайид Ҳасан Насруллоҳ минтақада сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳуни янги урушларни келтириб чиқаришга уринаётганлиги уруш оқибатлари борасида бу режим ва АҚШнинг чиқарган нотўғри хулосаларининг далили бўла олишига тўхталиб, сионистлар томонидан ишғол этилган Фаластин сарзаминларига келтирилган яҳудийлар минтақада АҚШ сиёсатларининг ўтинига айланганлигини била олишлари керак деб айтди.