Арабистонда 2017 йилдаги юзинчи ўлим жазоси ижро этилди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i24197-Арабистонда_2017_йилдаги_юзинчи_ўлим_жазоси_ижро_этилди
Жорий йилнинг аввалидан бери Арабистонда 100 нафарга нисбатан чиқарилган ўлим ҳукми ижро этилган.
(last modified 2018-08-22T17:52:21+00:00 )
октябр 03, 2017 18:46 Asia/Tashkent
  • Арабистонда
    Арабистонда

Жорий йилнинг аввалидан бери Арабистонда 100 нафарга нисбатан чиқарилган ўлим ҳукми ижро этилган.

ПрессТВ тарқатган хабарига кўра, Халқаро амнистия ташкилоти  Арабистонда  ўлим ҳукмини ижро этишни янада кўпайгани туфайли  Ол Сауд режимини танқид қилиб кеча бу мамлакатда ижро этилган ўлим ҳукмини кескин қоралаб чиқди.

Халқароо амнистия ташкилоти чиқарган баёнотида июнь ойидан бери Арабистонда ўлим ҳукмини ижро этишни кўпайганлигига ишора қилиб, Ол Сауд режимининг бундай  ҳатти ҳаракатини аҳмоқона ва ақлсизлик  деб атади.

Расмий маълумотларга кўра, 2016 чи йил давомида Саудия Арабистонида 153 нафарга нисбатан ўлим ҳукми ижро этилган.

Инсон ҳуқуқлари халқаро нодавлат  ташкилоти ҳам Арабистонни инсонлар бошини танасидан жудо қилишни тўхтатишга чақирган.

Айтиш керакки Саудия Арабистонида ўлим ҳукми инсонлар бошини танасидан жудо қилиш билан ижро этилади, шунингдек қатл этилган шахслар жасади  вертолётга осилиб халққа кўсатилади.