Жидда шаҳрида ас-Салом саройига қарата ҳужум уюштирилди
(last modified Sat, 07 Oct 2017 13:46:22 GMT )
октябр 07, 2017 18:46 Asia/Tashkent
  • Жидда шаҳрида ас-Салом саройига қарата ҳужум уюштирилди
    Жидда шаҳрида ас-Салом саройига қарата ҳужум уюштирилди

Арабистоннинг жидда шаҳридаги ас-Салом саройига уюштирилган қуролли ҳужумда, Саудия арабистони подшосининг саройини қўриқлайдиган икки нафар ходим ўлдирилган ва яна икки киши тан жароҳати олган

Оммавий ахборот воситалари Саудия арабистони қиролинининг жидда шаҳридаги саройига қарата қуролли ҳужум бўлганлиги ҳақида хабар беришмоқда. 

Ал-Олам тармоғи тарқатган хабарга кўра, бугун шанба куни Арабистоннинг жидда шаҳридаги ас-Салом саройига уюштирилган қуролли ҳужумда, Саудия арабистони подшосининг саройини қўриқлайдиган икки нафар ходим ўлдирилган ва яна икки киши тан жароҳати олган. 

Шунингдек, Саудия арабистони ахборот воситаларининг маълум қилишича, бир нафар қуролланган шахс ас-Салом саройига қарата амалга оширилган ҳужум вақтида  ўлдирилган. 

Саудия арабистони хавфсизлик кучларининг фикрича, Жидда шаҳрида Арабистон подшосининг саройига қарата амалга оширилган ҳужумда фақат бир киши бўлмаган. Шунинг учун, айни пайтда ушбу ҳужумнинг бошқа омилларини аниқлаш ва қўлга олиш учун тезкор қидирув ишлари олиб борилмоқда. 

 

Ёрлиқ