Ол Халифа Баҳрайнда диний жиҳатдан ўзлигини англашга қарши жанг қилмоқда
Баҳрайн уламолари шайх Ийсо Қосемнинг суд қилинишини Ол Халифанинг Баҳрайнда диний жиҳатдан ўзлигини англашга қарши жанг қилиш деб аташди
Баҳрайн уламолари шайх Ийсо Қосемнинг суд қилинишини Ол Халифанинг Баҳрайнда диний жиҳатдан ўзлигини англашга қарши жанг қилиш деб аташди. Ливаннинг ал-Уҳд сайти томонидан душанба куни тарқатган хабарига кўра, Баҳрайн уламолари ўз баёнотларида шундай маълум қилишдики, Баҳрайн тузуми дарҳақиқат диний ва миллий ўзликни англашга қарши урушни бошлади ва ушбу жанг Баҳрайнда шиаларнинг моҳиятини суд қилиш кўринишида намоён бўлмоқда. Шунингдек, мазкур баёнотда келишича, ушбу суд ишлари ижро этилишидан олдин унинг тафсилотлари баёнот этилган ва сиёсий қарор қабул қилиш мақсадида суд маҳкамасига тақдим этилган. Баҳрайн уламоларининг таъкидлашларича, Баҳрайн халқи ва уларга бошчилик қиладиган уламолар зулм ва коррупцияга қарши курашларини давом эттиришади. Баҳрайнликлар ўзларининг поймол этилган ҳуқуқларини қайта тикланишини ва жамиятнинг барча қатламлари учун хавфсизлик ўрнатилишини исташади.