Арабистоннинг валиаҳд шаҳзодаси Яман халқини оммавий қирғин этишни таъкидламоқда
(last modified Thu, 26 Oct 2017 13:32:50 GMT )
октябр 26, 2017 18:32 Asia/Tashkent
  • Арабистоннинг валиаҳд шаҳзодаси
    Арабистоннинг валиаҳд шаҳзодаси

Арабистон режими мудофаа вазири ва бу режимнинг валиаҳд шаҳзодаси Яманга қарши ҳужумларни янада оширишидан сўз очди.

Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, бугун Ол Сауд режимининг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон  Арабистон режимини Яман халқига қарши ҳужумларни давом этиши ва ушбу ҳужумлардан асосий мақсадини  Яман ҳудудларида янги Ҳизбуллоҳ ҳаракатини ташкил этилишини олдини олиш эканлигини эълон қилди.

Арабистон режимининг валиаҳд шаҳзодаси шунингдек  минтақада Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг ошиб бораётган куч- қудратидан хавотирланиш билдириб,  ўз таъбири билан Яманни Ливандан ҳам хавфлироқ деб баҳолади. У ўз сўзларида  айни пайтда Эрон томондан ҳимоя этилаётган Ливан Ҳизбуллоҳи  Ливан ва Сурия ҳудудларида буюк бир қудратга айланган деб айтди.

Ол Сауд режими мудофаа вазири Муҳаммад бин Салмон шунингдек  Яман мамлакати минтақада муҳим  географик мавқеият ва Бобулмандаб бўғозига эгалигини таъкидлаб,  бу минтақада ҳар қандай ҳодисаларни юз бериши  халқаро савдо- тижорат ҳажмини 10 фойизга камайишига сабаб бўлади деб қўшимча қилди.

Айтиш керакки Ол Сауд режими АҚШ, БАА ва бошқа бир нечта мамлакатларнинг ҳимояти билан 2015 чи йийнинг март ойида Яманга қарши ваҳшиёна ҳужумларини бошлади.

 Яманга қарши Ол Сауд режимининг ер, ҳаво ва денгиздан уюштираётган ҳужумлари оқибатида бугунгача минглаб яманликлар қурбон бўлган.

Ёрлиқ