Саудия Арабистонида ўнлаб шаҳзода ва вазирлар қўлга олинди
Коррупцияга қарши кураш баҳонаси билан Саудия Арабистоннинг ўнлаб шаҳзода ҳамда ҳозирги ва собиқ вазирлари қўлга олинди.
Форс ахборот апгентлигининг хабар қилишича, Арабистон режими ўз таъбири билан коррупцияга қарши курашни кучайтириш учун янги бир қўмитани ташкил этиб, 11 нафар шаҳзода ҳамда бу мамлакатнинг 30 нафар ҳозирги ва собиқ вазирларини қўлга олди.
Қўлга олинганлар орасида Арабистондаги энг бой шахс ҳамда Рутоно телеканали раиси шаҳзода Валид бин Талол бин Абдулазиз, Араистон қироллиги судининг олдинги раиси Холид Тувжирий, Ўрта Шарқ ОАВ маркази раиси Валид Ал -Иброҳим, ҳамда Жидда шаҳрининг собиқ ҳокими ва бу мамлакатнинг собиқ соғлиқни сақлаш вазири Одил Фақиҳ каби шахслар номини кўриш мумкин.
Малик Салмон шунингдек Арабистоннинг собиқ қиролининг фарзанди ва бу мамлакат миллий гвардияси раиси Мутаъаб бин Абдуллоҳ бин Абдуллазизни ҳам ишдан олган.
Арабистоннинг шаҳзода ва вазирлари шундай бир ҳолда коррупцияда айбланмоқдаки, таҳлилчилар Малик Салмон мамлакат бошқаруви ва қудратни ўз фарзанди Муҳаммад бин Салмонга топшириш мақадида саъй -ҳаракат қилаётганини таъкидлашмоқда.