Яман тажовузкор мамлакатларнинг пойтахтларига баллистик ракета билан нишонга олиш қудратига эга
-
Яман тажовузкор мамлакатларнинг пойтахтларига баллистик ракета билан нишонга олиш қудратига эга
Яман ракетасининг узоққа бориш масофаси Риёз шаҳрига етиб боради. Шунингдек, ушбу ракеталар Абудаби ва Янбаъ нефт минтақаларини ҳам бемалол нишонга олишга қурби етади.
Яман армияси матбуот котибининг маълум қилишича, Яман халқ комитети ва армиясининг ракета бўлинмаси ҳар қандай тажовузкор мамлакатларнинг пойтахтларига баллистик ракета билан нишонга олиш қудратига эгадир.
Ал-Олам ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Яман армияси матбуот котиби Шараф Луқмоннинг таъкидлашича, тажовузкор давлатлар Яманнинг ноҳарбий бўлган тинч аҳолисига қарата ўзларининг ҳужумларини давом эттиришса, Яман ракета бўлинмаси ушбу йилнинг охирига қадар тажовузкор мамлакатларнинг пойтахтини нишонга олиш бўйича керакли қудратини ва имкониятини янада оширади.
Унга кўра, Яман ракетасининг узоққа бориш масофаси Риёз шаҳрига етиб боради. Шунингдек, ушбу ракеталар Абудаби ва Янбаъ нефт минтақаларини ҳам бемалол нишонга олишга қурби етади.