АҚШ террористларга қарши курашиш йўлида Россияга халақит бермоқда
Кеча Россия Мудофаа вазирлиги Ўрта Шарқ минтақасида ИШИД террорчи гуруҳининг ҳатти- ҳаракатига нисбатан АҚШнниг амалий позицияси унинг ваъдаларидан буткул фарқ қилаётганини таъкидлади.
Москва давлатига кўра Вашингтон давлати фақат сўзда ва ваъдаларида террорчи гуруҳларга қарши кураш олиб боришни иддао қилади, аммо амалда эса минтақада ИШИД террорчи гуруҳини ҳимоя қилаётгани яққол маълум.
Россия давлати шунингдек АҚШ давлати Сурия ва Ироқ чегарасидаги Албукамол шаҳридан чиқиш ҳолида бўлган ИШИД террорчи гуруҳига нафақат зарба бермаётир,балки террорчиларга ҳужум қилиш жараёнини олдини олмоқда.
Хабарларда айтилишича, АҚШ ҳаво кучлари Албукамол шаҳарчаси атрофидаги ИШИД позициясига қарши Россия ҳаво ҳужумарига халақит етказган.
Москва давлати Вашингтонни ИШИД террористларини ҳимоя этиши ва бу амалиётларга халақит бераётганини шундай бир ҳолда танқид қилмоқдаки, АҚШ минтақа хусусан Ироқ ва Сурияда ўз ҳузури ва нуфузини кучайтириш мақсадида ИШИДга қарши курашни баҳона қилмоқда, аммо аслида эса террорчи гуруҳларга қарши жиддий кураш олиб боргани йўқ ва ҳатто террористларни қўллаб қувватламоқда.
ИШИДга қарши кураш баҳонаси билан АҚШ бошчилигида 2014 чи йилда халқаро коалицияни ташкил этилгани билан бир пайтда, бу коалиция террористларга қарши курашда унча жиддий амал қилмади, шу боисдан АҚШнинг бундай иддаоларининг барчаси шубҳалидир.
ИШИД террорчи гуруҳи эса бир неча маротаба АҚШнинг яшил чироғи остида Сурия армияси ва унинг иттифоқчиларига ҳужум қилди. Мисол учун Тадмир шаҳирини қайта ишғол этиши жараёнида ҳамда Дейрззуврда Сурия давлат армиясига ҳужумлар уюштирди.
Ҳарбий эксперт Владимир Кузиннинг айтишича, АҚШ давлати ҳозирда ҳам Сурия ҳудудларидаги ИШИД террорчи гуруҳини ҳимоя қилишдан воз кечгани йўқ.
ИШИДнинг энг сўнгги позицияси бўлган Букамол шаҳарчасида бу террорчи гуруҳини қаттиқ мағлубияти билан бир пайтда, АҚШ давлати ИШИДни ҳимоя қилиб Россиянинг терроризмга қарши амалиётлари йўлига халақит беришни давом эттирмоқда.
АҚШ давлати Ироқ ҳудудларида ҳам ИШИД террористларини ҳимоя қилмоқда. 2015 чи йил ичида АҚШ томонидан ИШИД террорчи гуруҳига ҳарбий техника, қурол -яроқ ва логистик ёрдамлар етказиб берилгани ошкор этилди.
Ҳатто АҚШнинг айрим учувчи ва пилотлари ҳам ИШИД террорчи гуруҳи позициясини нишонга олишнинг имкони бўлган пайтларда Вашингтон масъуллари уларга бу амалиётларини ижро этиш ижозатини беришмаганини тасдиқлаганлар.
АҚШ давлатини ИШИД террорчи гуруҳини ҳимоя қилиши турли мамлакатлар хусусан Сурияда фаол ҳузур топган Россия томонидан тасдиқланган. Дарвоқи АҚШ давлати ИШИД террорчи гуруҳини ташкил этилиши ва ҳимоялашда муҳим рол ўйнаб келмоқда. Ҳатто ИШИДга қарши Халқаро коалицияни ташкил этганидан сўнг терроризмга қарши кураш олиб бориш ўрнида кўп мавридларда ўзининг минтақавий манфаатлари йўлида бундай террорчи гуруҳлардан фойдаланиб келганлиги аниқланган.
Кетмакет мағлубиятга учраётган ва ишғол этган барча сарзаминларини қўлдан бой бераётган ИШИД террористларини АҚШ ҳимоя этишни давом эттирмоқда. АҚШ давлати мағлубиятга учраган террористларни уруш майдонларидан чиқиши ва бошқа минтақаларга боришларига ёрдам бермоқда. Шунингдек Вашингтон давлатини бошқа минтақаларда ўз манфаатларини таъминлаш мақсадида террорчи гуруҳлардан фойдаланишни мақсад қилгани ҳеч кимга сир эмас.
Россия Мудофаа вазирлиги нотиғи Игорь Конашкиновнинг айтишича, Суриядаги террористларни таг -тубидан йўқ қилиш йўлидаги энг асосий монеа уларнинг қурол- яроқлари ва ҳарбий қудрати эмас, балки АҚШ давлатининг сиёсий ўйинлари ва бу террористларни ҳимоя қилишни давом эттиришидир.
АҚШ давлати томонидан ИШИД террорчи гуруҳига қарши Россия армиясининг амалиёларига халақит етказилгани ортидан Россия гуруҳи қўмондонлиги жанговар ва оғир қурол-яроғларга эга террорчи гуруҳлари халқаро коалиция назоратидаги ҳудудда қайта гуруҳланаётганига ойдинлик киритилишини сўраган. Бу саволга америкаликлар жавоб беришмаган.
Бундан ташқари, коалиция самолётлари Россия ҳарбий-космик кучлари самолётларига "халал бера бошлаган". Улар шаҳар осмонида 15 километрлик ҳудудга кирган. Қўшма Штатлар чекинаётган террорчиларни ҳукумат қўшинлари зарбаларидан хавфсиз ҳолатда олиб чиқилишини таъминлашни истаган, деб ёзади РИА Новости.
Россия Мудофаа вазирлигига кўра, Сурия ҳукумат кучларининг Ал-Букамолга ҳужуми Американинг Фрот дарёси шарқий қирғоғда Дамашққа бўйсунмайдиган ҳокимиятни ташкил этиш режасини барбод қилди.