ноябр 21, 2017 18:26 Asia/Tashkent
  • Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби
    Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби

Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби Ҳизбуллоҳ ҳаракати томонидан Яман армиясига баллистик ракета етказиб берилган деган Араб иттифоқи иддаоларини рад этди.

Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ   Араб Иттифоқининг кечанги йиғилиши сўнггида Эрон ва Ливан Ҳизбуллоҳига қарши билдирилган иддаоларга кўрсатган кечанги аксиламалида,  Ҳизбуллоҳни террозмда ва Эрн ислом жумҳуриятини эса террористларни ҳимоя қилишда айблаш янги бир ҳатти ҳаракат эмаслиги ва  ҳардоим душманлар бундай иддаоларини такрорлаб келишганини айтди.

Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби шунингдек  муқовимат кучларини қурол яроқларини Ливан тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилгани шунингдек ҳардоим бу мамлакат яхлитлиги ва мустақиллигини ҳимоя қилиши учун эканлигини таъкидлади.

Сайид Ҳасан Насруллоҳ айрим араб мамлакатларни Ливанда ички урушни келтириб чиқаришга уринишлари ҳамда бу мамлакат ички ишларида дахолат қилишга қаратилган сиёсатларидан воз кечишга чақирди.

Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби шунингдек Ироқнинг сўнгги шаҳрини ИШИД  террорчи гуруҳи ишғолидан озод этилганини буюк бир ютуқ ва муваффақият эканлигига тўхталиб, Ироқ давлат ҳаибийлари эндиликда Сурия чегарасига етганлар деб айтди.

Унга кўра  Ироқ ва Сурия ҳудудларида ИШИД террорчи гуруҳининг тажовузкорлиги якунланди ва бу мамлакталарда террористлардан бутунлай тозалаш ишлари давом этмоқда .

Ҳасан Насруллоҳ ўз сўзларида  Суриянинг Албукамол шаҳирини ИШИД ишғолидан озод этилиши билан  бу мамлакатни тақсимлашга қаратилган АҚШнинг ёвуз сиёсатларини мағлубиятга учраганини эълон қилди.

 

 

Ёрлиқ