Путин ва Асад Сурияда сиёсий жараённи бошлаш зарурлигини таъкидладилар
Россия ва Сурия президентлари Сурияда сиёсий жараённи бошлаш лозимлгинини таъкидлашди
Яманнинг Алъаҳд ахборот агентлиги хабарига кўра, Кремль саройи Россиянинг Сочи шаҳрида Россия ва Сурия президентлари ўртасида бўлиб ўтган учрашув ҳақида хабар тарқатган.
Бугун бўлиб ўтган бу учрашув жараёнида Владимир Путин Башор Асадни Сурияда террорчилар устидан қозонилган ғалабалар билан табриклаб Москва давлатини Сурия бўҳронига ечим топиш учун Ироқ, АҚШ, Миср,Саудия Арарбистони ва Иордания давлатлари билан ҳардоим мулоқотда бўлганини маълум қилди.
Россия президенти ўз сўзларида терроризмга қарши кураш жараёнини якунланганидан кейин Сурия бўҳронини фақта осойишта мақсаддаги сиёсий йўллар билан ҳал этиш мумкинлигини қўшимча қилди.
Путиннинг айтишича, Остона музокаралари Сурия давлатининг мухолифати билан кенг қамровли музокаралар ўтказишга имконият яратиб беради.
Россия президенти Сурия бўҳронини ҳал этиш ва бу мамлактада тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш учун БМТни фаол қатнашишини таъкидлади.
Бу учрашувда Сурия президенти Башор Асад ҳам йиллар давомида Дамашқ давлатини ҳимоя этиб келгани учун Россия президентига миннатдорчилик билдириб, Сурия давлати бошқа гуруҳлар ўртаидаги музокараларда айрим мамлакталарни дахолат қилмаслиги учун Москва давлатининг ҳимоятига эҳтиёж сезмоқда деб айтди.