Американинг Афғонистондаги самарасиз дахолатлари
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i25929-Американинг_Афғонистондаги_самарасиз_дахолатлари
Америкалик ҳарбий қўмондонлар Афғонистондаги ҳарбий дахолатлари натижасиз бўлаётганини эътироф этишди.
(last modified 2018-08-22T17:53:02+00:00 )
ноябр 25, 2017 17:43 Asia/Tashkent
  • Американинг Афғонистондаги самарасиз дахолатлари

Америкалик ҳарбий қўмондонлар Афғонистондаги ҳарбий дахолатлари натижасиз бўлаётганини эътироф этишди.

Афғонистондаги америкалик ҳарбийларнинг қўмондони генерал Жон Николсон NBC NEWS билан қилган суҳбатида АҚШ армиясининг Афғонистонга олиб бораётган ҳарбий амалиётлари натижасиз бўлаётганини ва урушнинг охири кўринмаётганини баён қилган.

АҚШ президенти 2017 йилнинг август ойида Афғонистонга доир янги стратегиясини эълон қилиб, ушбу мамлакатга яна уч минг нафар ҳарбий жўнатган эди.

Афғонистоннинг кўплаб масъуллари ушбу мамлакатдан  АҚШ ҳарбийларининг чиқишларини хоҳлашади.