Ол Сауд режимининг талаб даражасида бўлмаган ташқи сиёсатларининг салбий оқибатлари
БМТ бош котиби муовини Жефри Фелтман АҚШ ташқи алоқалар кенгашида сўзлаган нутқида, Саудия Арабистони ташқи сиёсатини талаб даражасида бўлмаган ташқи сиёсат эканлигини таъкидлади.
Умуман олганда Арабистон ташқи сиёсатини талаб даражасида бўлмаганлигининг асли кўрсаткичи ҳам уни кўп харажатли эканлигидадир. Бу харажатлар моддий, хавфсизлик ва сиёсий харажатлардан иборат.
Ол Сауд режимининг сиёсатлари кўпхаражатли сиёсат эканлигига шубҳа йўқ.
Ушбу равиш ва ташқи сиёсат Саудия Арабистонини кўп харажатлар қилишига сабаб бўлган.
Араб мамлакатлари орасида энг катта сармояга эга бўлган Саудия Арабистони ўзининг урушқоқлик, зўравонлик ва дахолат этишга асосланган сиёсатлари туфайли бюджет тақчилликига дучор бўлган. Бу мамлакат ўтган 3 йил ичида 200 миллиард доллар бюджет камчилигига юзмаюз бўлган.
Bernstein номли АҚШ муассасаси тарқатган ҳисоботида, ушбу бюджет тақчиллиги Саудия Арабистон режимини нақд захираларидан фойдаланашига юз келтиришига сабаб бўлган.
Ҳатто Арабистондаги 750 миллиард доллар захираси, 543 миллиард долларга тушиб қолган.
Арабистон режимининг ташқи сиёсатлари бу мамлакат учун хавфсизлик жиҳатидан ҳам катта зарарлар келтирган.
Яман мамлакатига қарши Ол Сауд режимининг ҳужумлари ва уруши Яман армияси ва кўнгилли кучларини Ол Сауд тажовузкорлиги қаршисида ўз мамлакати ва сарзаминини ҳимоя қилиш мақсадида ҳарбий потенсиали ва қудратини оширишига сабаб бўлган.
Суриядаги террорчи гуруҳларни Ол Сауд режими томонидан ҳимоя этилаётгани ҳам Арабистонни террорчилик ҳужумлардан асрай олмади.
Айни пайтда Яманга қарши урушда Ол Сауд режимини жиноятлари ва ҳужумлари бу режимга нисбатан Халқаро ҳуқуқ ташкилотлари ва халқаро ҳамжамият босимларини кўринарли даражада ошиб боришига замин яратди. Бу урушлар ва жиноятлардан сўнг, Яманга қарши урушаётган Арабистон бошчилигидаги коалиция номини БМТдаги болаларнинг қотили ва болалар ҳуқуқини бузувчи мамлакатлар рўйхатига киритилди.
Барча харажатларига кўра, Ол Сауд режимининг ташқи сиёсатидаги харажатлари бу режимга кўпроқ зарарлар етказилгани айтилади.
Жефри Фелтман томонидан Арабистон ташқи сиёсатини талаб даражасида бўлмаганини таъкидлангани, бу режимнинг сиёсий харажатларига таняниб қилинган хулосалар бўлгани айтилади.
Ол Сауд режимини урушқоқлик , зўравонлик ва тажовузкорликлари умуман олганда ташқи сиёсатлари бу мамлакатни минтақадаги рақиблари билан рақобатда ўз позициясини анча юқотганидан далолат бермоқда.
БМТ Бош котиби муовини Жефри Фелтман АҚШ ташқи алоқалар кенгашида сўзлаган нутқида, Яманга қарши уруш учун Арабистон бошчилигида араб мамлакатлари коалициясини ташкил этилганлигининг сабабларидан бири Эроннинг ортиб бораётган нуфузига қарши курашга қаратилганди аммо Яман урушини бошланишидан анча олдинроқ Эроннинг минтақадаги нуфузи кучайганди деб изоҳлади.
Бу мавзуни Ол Сауд режимининг Қатар билан муносабатлардаги мавқеияти ва сиёсатларидан била олиш қийин эмас.
7 ойдан бери давом этаётган Арабистон ва Қатар ўртасидаги можаро ва кескинликлар Доха давлатини Теҳрон билан алоқаларни кенгайиши шунингдек минтақада Арабистоннинг бошқа рақибларидан бири Туркиянинг Қатарда нуфузини ошишига боис бўлмоқда.
Жефри Фелтман ушбу мавзуга ҳам алоҳида ўхталиб ўтди.
Ливан бош вазирлик симматидан истеъфо бериши учун Саъд Ал- Ҳаририйни босим ўтказиш Ол Сауд режимининг навбатдаги хатолиги ва нотўғри сиёсатларидан эди. Чунки бир томондан Саъд Ал -Ҳаририй Бейрутга қайтиб келганидан кейин истеъфо берганини рад этиб ўз қароридан қайтгани ва бошқа томондан Риёз давлатига қарши ливанликларнинг бирлиги ва ваҳдати Ливан халқини ўз мамлакати ички ишларида Арабистон режимини аралашув дахолатини истамайдиганлигини яққол кўрсатиб берди.
Шу ҳолда Саъд Ҳаририйни Бейрутга жўнатиши учун минтақадан ташқари айрим давлатлар Арабистон режимига босим ўтказа бошлашди.
Ол Сауд режимининг талаб даражасида бўлмаган ташқи сиёсатларининг ушбу салбий оқибатлари билан бир пайтда бу режим ўз ташқи сиёсатларини ислоҳ этиш ва ташқи сиёсатидаги қарорларида ақл ва заковатга таяниш ўрнида, рамзли ва саҳналаштирилган ҳатти ҳаракатларида арабий муасасалар ва ташкилотлардан фойдаланишга юз келтирган.