Исломий ваҳдат конференциясида Фаластиннинг янги Интифозаси ҳимоя қилинди
(last modified Sat, 09 Dec 2017 08:47:04 GMT )
декабр 09, 2017 13:47 Asia/Tashkent

Теҳронда ўтказилган Исломий ваҳдат конференцияси сўнггида чиқарилган 26 моддадан иборат баёнотда душманларнинг фитна -низоларига хусусан Қуддуси шарифга қарши АҚШ ва сионистик режим дек ислом оламининг душманлар сиёсатларига қарши кураш олиб бориш учун исломий бирликни янада кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

Ўтган сешанба куни  бошланган Исломий ваҳдат халқаро конференцияси куни кеча ўз ниҳоясига етди.

Мазкур конференция сўнггида чиқарилган баёнотда иккита муҳим масалага ишора қилинди.

Биринчиси  ислом дунёсининг потенсиали ва қудратига таважжуҳ қилиб,  инсониятни ранж- азоб ва муаммолардан нажот бериш мақсадида исломий цивилизациясини қайта тиклаш бўлса , иккинчиси Қуддусга қарши АҚШ президенти Дональд Трампнинг сўнгги қарорига қарши чиқш эди.

Теҳронда ўктазилган Исломий ваҳдат конференцияси қатнашувчилари  Қуддуси шарифни яҳудийлаштириш ва мусулмонларнинг муқаддас маконларини ишғол этиш ва унга нуфуз топиш учун АҚШнинг янги сиёсатлари қаршисида тура олиш зарурлигини таъкидладилар.

Шу асосда ислом дунёси Қуддусга қарши бундай фитналарга қарши кураш олиб бориши учун янги Интифозага эҳтиёж сезаётгани ҳам эълон этилди.

 Сурия ва Ироқда ИШИД такфирий- террорчи  гуруҳининг фитналари ва тажовузларини нобуд этилгани билан бир вақтда,  ислом дунёсининг душманлари  янги фитна ва низоларни келтириб чиқаришни ўз иш дастурда жой беришди.

 Ушбу фитналардан асосий мақсад ҳам  айрим  арабий мамлакатлар хиёнатлари соясида сионистик режим хавфсизлигини таъминлаш ва унга кафолат бериш эканлиги назарга ташланмоқда.

Ниҳоят ўтган чоршанба куни, АҚШ президенти Дональд Трамп  ишғол этилган Қуддуси шарифни сионистик режимининг пойтахти деб эълон қилди ва шу билан бирга  Тел -Авив шаҳридаги АҚШ элчихонасини Қуддусга кўчириш учун дастлабки ишларни бажаришга дастур берди.

 АҚШ президентининг ушбу дастури Қуддус шаҳрининг тарихий, ҳақиқатлари ва ўзлигини ўзгатира олмасада, аммо бу заминда унинг ҳатти- ҳаракати ва позицияси  сионистик режимни қўллаб- қувватланаётган арйим арабий мамлакатлар  сиёсатларига ўхшагани ва бу сиёсатлар билан бир йўналишида  эканлигидан далолат беради.

 Яъни сионистик режими билан алоқаларни  оддийлаштиришда айрим арабий мамлакатлар жумладан Саудия Арабистоннинг сиёсатлари  Трамп давлатини Қуддуси шарифни сионистик режимни янги пойтахти сифатида таништиришига замин яратган.

Бу заминда, Сурия ташқи ишлар вазирининг муовини Файсал Алмиқдод, Фаластинга қарши фитналар йўналишида Форс Кўрфази доирасидаги айрим мамлакатларнинг ҳаракат қилиши Трамп давлатини АҚШ элчихонасини Қуддусга кўчириш қарорига келганининг асли омили эканлигини айтди.

Қуддусга қарши АҚШ давлатининг янги -ҳатти -ҳаракати  ислом дунёсининг олдингиданда кўпроқ ҳушёр бўлишини тақозо этмоқда.

 Исломий уммат ва давлатларнинг ваҳдати ва бирлиги  буюк бир потенсиал ва қудрат ҳисобланади.

 Ушбу потенсиал рўёбга чиқарилганида  ислом мамлакталарида барча фитналар чипакка чиқарилади.

Теҳронда ўказилган Исломий бирлик конференцияси қатнашувчилари  Қуддуси шарифга қарши чиқарилган  бундай қарорлар қаршисида Фаластиннинг янги Интифозасини ташкил этиш зарурлигини таъкидлашди.

Бу эса  ислом дунёсини душманларнинг янги фитналаридан огоҳ бўлишгани ва фаластинликлар орзу армонларига алоҳида таважжуҳлар мавжудлигининг далилидир.

Сурия ва Ироқда ИШИД фитналари ва жиноятарини таг -тубидан йўқ қилингани ортидан эндиликда  Қуддус ва Фаластин мавзуси ислом дунёсидаги энг муҳим масалалардан ҳисобланади.

 Исломий мамлакатлар  Фаластинда юз бераётган ҳодисаларни сўраб сўриштириши ҳамда исломий мамлакатлардаги турли потенсиаллардан фойдаланиши билан Қуддусга қарши янг фитналарни чипакка чиқаришади.

Ҳеч бир мамлакат  ва ё президент Қуддус шаҳрининг келажаги ва тақдирини белгилашга ҳаққи йўқ, балки  Фаластин халқининг армонларини  ҳимоя қиладиган томонлар бу шаҳарнинг тарихи, ва келажигини белгиллаб беришади.

 Фаластин армонларини қўллаб- қувватлайдиган мамлакталар Қуддус дек тарихий шаҳарни сақлаш ва ҳимоя қилиш йўилда Фаластин халқининг янги Интифозасини ҳам ҳимоя қилишмоқда.

Шунингдек фаластинликлар  Қуддуси шарифни босқинчилар ишғолидан озод қилиш учун янги Интифозасини ташкил қилишга тайёргарлик кўришмоқда.

Тажрибалар ҳам Фаластинни озод қилишнинг ягона йўли фақат қраши кураш ва Инитфоза эканлигини исботлаб беришган.

Бу чорчубда Ҳамас ҳаракати идораси раиси  Исмоил Ҳания ҳам фақат Интифоза йўли билан АҚШ томонидан ҳимоя этилаётган сионистик режимнинг сиёсатларига қарши кураш мумкинлигини таъкидлаб, фаластинликлар янги бир Интифоза қолабида фаолият қилишади деб эълон қилди.            

 

           

Ёрлиқ